Спорт | 22:42 / 03.10.2019
20890
2 дақиқада ўқилади

Исроил Мадримов Нью-Йорк кўчасида жангга тайёргарлик машғулотини ўтказди 

Ўзбекистонлик профессионал боксчи Исроил Мадримов 5 октябрда мексикалик Алехандро Баррерага қарши навбатдаги жангини ўтказади.

Бу жанг ҳамюртимиз учун профессионал рингдаги тўртинчиси бўлади ва у жангга жиддий тайёргарлик кўрмоқда. Мадримовнинг рақиби айни кунгача 34 марта жанг ўтказиб, улардан 29 тасида зафар қучган, 5 тасида мағлубиятга учраган.

Шу муносабат билан Мадримов ҳозирда Нью-Йоркда бўлиб, ўз жангига тайёргарликни якунламоқда. Эътиборлиси, боксчи 2 октябрда Нью-Йоркнинг бош кўчаларидан бирида машғулот ўтказди. Машғулот вақтида Мадримовни кўплаб ўзбекистонликлар ва мухлислари қўллаб-қувватлаб туришган. Бу ҳақда Миллий Олимпияси қўмитаси матбуот хизмати хабар берди. 

Мадримовнинг Баррерага қарши жанги машҳур “Мэдиссон Сквер Гарден” аренасидаги бокс кечаси доирасида бўлиб ўтади ва аҳамиятлилиги бўйича қозоғистонлик Геннадий Головкин ва украиналик Сергий Деревяненко ўртасидаги бош жангдан кейингиси ҳисобланади.

Жанглар Тошкент вақти билан 6 октябрда тахминан соат 6 атрофида бошланади ва “Спорт” телеканали орқали намойиш қилинади. 

2018 йил кузида профессионал боксга ўтган Мадримовнинг ҳисобида ҳозирда 3 та жангдан 3 та ғалаба бор. У WBA Inter-Continental камарига эга.

Тайёрлаган:  Шуҳрат Раҳимов

Мавзуга оид