Жаҳон | 08:27 / 19.06.2018
9085
1 дақиқада ўқилади

Саудиялик аёллар якка ўзлари Баҳрайнга машинада боришлари мумкин бўлади 

Фото: Yousef Doubisi—AFP/Getty Images

Саудия Арабистонида аёлларга машина ҳайдашга рухсат 24 июндан расман кучга киргандан кейин саудиялик аёллар қўшни Баҳрайнга якка ўзлари машинада ташриф буюра олишлари мумкин бўлади. Бу ҳақда Саудия Арабистонининг Байҳрайндаги элчиси Абдуллоҳ бин Абдулмалик Ал Шайх маълум қилди.  

“Саудиялик аёллар 24 июндан бошлаб Саудия Арабистони ва Баҳрайн ўртасидаги қирол Фаҳд номидаги кўприкни машинада мустақил кесиб ўта оладилар, баҳрайнлик аёллар эса ўз машиналарида эркакларсиз Саудия Арабистонига кела оладилар ва қироллик ҳудуди бўйлаб юра оладилар”, деб маълум қилган элчи.

2017 йилда Саудия Арабистони қироли Салмон саудиялик аёлларга машина бошқаришга рухсат берувчи фармон қабул қилганди. Ушбу фармон 24 июндан кучга киради.

Тайёрлаган:  Шуҳрат Раҳимов

Мавзуга оид