Ўзбекистон | 18:43 / 02.01.2021
6707
2 дақиқада ўқилади

Илҳом Мўминжонов «Нефтчи» билан 4 йиллик шартнома имзолади

Бугун, 2 январь куни «Нефтчи» ПФК қароргоҳида жамоа янги бош мураббийи Илҳом Мўминжоновни таништирув маросими ўтказилди.

Клуб матбуот хизматининг хабар беришича, Фарғона вилоят ҳокими ташаббуси билан ўтказилган тадбирда вилоят ҳокимининг спорт ва туризм масалалари бўйича маслаҳатчиси Хуршид Аҳмедов ва «Нефтчи» клуби раҳбари Зоҳиджон Ғофуровлар иштирок этиб, Илҳом Мўминжонов «Нефтчи» жамоасининг бош мураббийи этиб тайинланганлиги ҳақида эълон қилинган. Мураббий билан 4 йиллик шартнома имзоланган.

Шундан кейин, Илҳом Мўминжонов сўзга чиқиб, бор кучи ва тажрибасини фарғоналик мухлислар ишончини оқлаш ва жамоанинг Суперлигадаги иштироки ва салоҳиятини қайта тиклашга сарфлашини билдирган.

Қайд этиш жоиз, Хайрулло Бозоров Наманган вилояти ҳокими сифатидаги фаолияти давомида ҳам 2017 йилда Илҳом Мўминжоновни «Навбаҳор» клуби бош мураббийи сифатида тайинлаган ва наманганликлар ўша мавсумда 5-ўринни эгаллашганди.

Эслатиб ўтамиз, «Нефтчи» Суперлигага ўтиш ўйинида «Андижон»га мағлуб (1:3) бўлиб, регламентга биноан 2021 йилда ҳам Про лигада ўйнаши лозим.

Тайёрлаган:  Усмон Ибодов

Мавзуга оид