Ўзбекистон | 11:47 / 29.06.2022
4279
2 дақиқада ўқилади

Тошкент шаҳри айрим ҳудудларида ичимлик суви таъминоти вақтинча тўхтатилади

Тошкент шаҳрининг Сергели тумани Қипчоқ (Хонобод) кўчаси бўйлаб ТҲАЙдан Файзли кўчасигача бўлган ҳудудда ерусти метроси қурилиш жараёнида Д-300 мм ва Д-1000 мм тармоқларни кўчириб ўтказиш ишлари амалга оширилади.

Фото: Shutterstock

«Ўзсувтаъминот» хабарига кўра, шу жараёнда жорий йилнинг 29 июнь соат 22:00 дан 30 июнь соат 12:00 га қадар ичимлик сув таъминоти айрим манзилларда вақтинча тўхтатилади.

Ичимлик суви тўлиқ тўхтатиладиган жойлар:

  • Сергели тумани Зиёкор маҳалласи;
  • Номданак маҳалласи;
  • Қорасув маҳалласи, поликлиника;
  • Тараққиёт маҳалласи;
  • Хонобод маҳалласи, мактаб ва 17 та кўпқаватли уй;
  • Қушбеги маҳалласи;
  • Хонободтепа маҳалласи, ҳокимлик 1-сектор штаби, қабристон, масжид, асфальт завод ва ишлаб чиқарувчи корхоналар;
  • Қурувчилар маҳалласи, мактаб ва боғча;
  • Дарё бўйи маҳалласи, мактаб, боғча, ОБД қозонхона, ўт ўчириш бўлинмаси, қабристон, кўпқаватли уйлар ва ишлаб чиқарувчи корхоналар;
  • Файзли маҳалласи, боғча;
  • Жалойир маҳалласи;
  • Қипчоқ маҳалласи ва масжид;

Сергели туманида ичимлик суви босими пасаядиган жойлар:

  • Сўғдиёна маҳалласи;
  • Софдил маҳалласи;

Янгиҳаёт туманида ичимлик суви босими пасаядиган жойлар:

  • Қипчоқ маҳалласи;
  • Йўлдош маҳалласи;
  • Ал-Фарғоний маҳалласи, кўп қаватли уйлар;
  • Виқор маҳалласи, 2 қаватли уйлар, мактаб ва боғча;
  • Олчазор маҳалласи;
  • Дўстлик маҳалласи;
  • Чортоқ маҳалласи, мактаб, шприц заводи ва ишлаб чиқарувчи корхоналар;
  • Чароғон маҳалласи, кўпқаватли уйлар ва боғча;
  • туғуруқхона;
  • 37-сонли поликлиника;
  • КВД, ўликхона;
  • Янгиҳаёт туман ҳокимлиги, «Докахлеб»;
  • Тошкент маҳалласи;
  • металл заводи, 12-автобуслар саройи, КНС;
  • «Грин парк», «Эврика» хусусий боғчаси.

Ичимлик суви вақтинчалик тўхтатилган манзилларга махсус техника ёрдамида ичимлик суви етказиб берилади.

Тайёрлаган:  Отабек Матназаров

Мавзуга оид