Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Data.egov.uz’нинг янгиланган версияси сунъий интеллект асосида ишлай бошлади
Очиқ маълумотлар порталининг янгиланган версияси сунъий интеллект асосида ишлай бошлади. Унда давлат органларининг идоравий ахборот тизимлари ва ресурсларини портал билан интеграция қилиш функцияси мавжуд.
Фото: e-gov.uz
AКТ вазирлиги ва Давлат статистика қўмитаси томонидан Ўзбекистон Республикасининг Очиқ маълумотлар порталининг янги талқини – data.egov.uz ишлаб чиқилиб ишга туширилди. Бу ҳақда 8 сентябр куни Миллий матбуот марказида бўлиб ўтган матбуот анжуманида маълум қилинди, дея хабар бермоқда Kun.uz мухбири.
Маълум қилинишича, очиқ маълумотлар портали фаолияти доирасида маҳаллий илмий ташкилотлар ва олий таълим муассасалари ҳамда ахборот технологиялари соҳасидаги дастурчилар ва ташкилотларга сунъий интеллект асосидаги дастурий таъминотдан фойдаланиш учун давлат ва бошқа маълумотлар тўпламларини олиш имкониятини тақдим этади.
Бундан ташқари,
- маълумотларни стандартлаштирилган шаклда юритиш, интерактив харитага объектнинг географик жойлашув маълумотларини киритиш имконияти;
- очиқ маълумотлар тўпламларида аҳоли ва тадбиркорлик субъектларининг эҳтиёжларини ҳисобга олиш механизми;
- очиқ маълумотлар тўпламларини ўз вақтида жойлаштириш ва уларни янгилаш устидан автоматик равишда назорат қилиш имконияти;
- маълумотлар билан ишлашда фойдаланувчиларга, жумладан, кўриш имконияти чекланган шахслар учун қулайликлар;
- ҳар бир маълумотга алоҳида такрорланмас ID бириктириш ҳамда тегишли маълумотларни жойлаштириш, қайта ишлаш, сақлаш ва излашни унинг ёрдамида амалга ошириш имконияти;
- маълумотларни ўз вақтида янгилаб боришнинг мониторинг тизими ҳамда муддатида жойлаштирилмаган маълумотлар бўйича вазирлик ва идораларнинг шахсий кабинетига хабар жўнатиш имконияти;
- маълумотларни онлайн тарзда янгилаб боришни йўлга қўйиш мақсадида давлат органларининг идоравий ахборот тизимлари ва ресурсларини портал билан интеграция қилиш функцияси мавжуд.
“Халқаро экспертларни жалб қилдик, очиқ айтинглар портал ҳақида, қандай камчиликлар бор, дедик. Улар портал умуман талабга жавоб бермаслигини, маълумотлар камлигини айтди. Aввал 60та вазирлик ва идорадан маълумот олинарди, энди бу 88 тага етди, келгусида 127 тага етказамиз. Иш тўлиқ якунлангач, портал data.gov.uz билан тўлиқ интеграция қилинади, жуда катта маълумот манбайига айланади”, – деди Статистика қўмитаси бошқарма бошлиғи Акром Султонов Kun.uz мухбири билан суҳбатда.
Мавзуга оид
00:11 / 14.12.2025
Xiaomi “ChatGPT қотили”ни ишлаб чиқди
20:44 / 11.12.2025
Time журнали сунъий интеллект меъморларини «йил одами» деб эълон қилди
15:28 / 10.12.2025
Тошкентда Higgsfield AI асосчиси Алекс Машрабовнинг маърузаси бўлиб ўтади
07:28 / 04.12.2025