Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Савдолар натижалари ЎзРВБ сайтида жойлаштирилади
Фото: ЎзРВБ
Марказий банк Бошқаруви қарорлари (2017 йил 26 сентябрь; 2017 йил 26 сентябрь) билан Чиқарилган давлат қисқа муддатли облигацияларига хизмат кўрсатиш ва уларнинг муомаласи тўғрисида низом ва Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг юридик шахсларга мўлжалланган облигацияларининг чиқарилиши ва муомаласи тўғрисида низомга тузатишлар киритилди. Бу ҳақда Norma.uz хабар бермоқда.
Киритилган қўшимчаларга биноан, Ўзбекистон Республика валюта биржаси (ЎзРВБ) МБнинг эълони асосида ўз сайтида ўтказилаётган аукционлар ҳақидаги ахборотни эълон қилади. Савдолар натижалари ҳам шу ерда эълон қилинади.
ЎзРВБда тузилган битимлар тўғрисидаги маълумотлар, облигацияларнинг номи, сони, котировкаси (нархи) ва битим тузилган санадан ташқари учинчи шахсларга ошкор қилинмайди. Ушбу ахборот судларга берилади. Суриштирув ва тергов органлари уларни фақат жиноий иш қўзғатилган тақдирда олиши мумкин.
Ҳужжатлар расман эълон қилинган ва 26.09.2017 йилда кучга кирди.
Мавзуга оид
10:12 / 27.12.2025
Чакана савдо 11 фоизга, улгуржи савдо 12,8 фоизга ўсди — янги рақамлар
13:38 / 26.12.2025
Афғонистон билан савдо-иқтисодий ҳамкорлик кенгайтирилади
19:10 / 23.12.2025
Энг кўп солиқ тўламаслик ҳолатлари савдо ва умумий овқатланиш соҳасида аниқланди – Солиқ қўмитаси
11:04 / 23.12.2025