Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Олмаота аэропортида фавқулодда ҳолат туфайли одамлар кўчирилди
Қозоғистоннинг Олмаота аэропортида симоб моддасининг қуйилиши оқибатида одамлар кўчирилди, дея хабар қилган BNews.kz агентлиги аэропорт матбуот-хизматига таянган ҳолда.
"Эвакуацияга халқаро йўналиш бўйича йўловчилар ҳудудига қуйилган симоб сабаб бўлган", — дейилади хабарда.
Агентлик хабарига кўра, Олмаота-Тбилиси рейси йўловчиларидан бири 150 миллитрли оддий шиша идишларда симоб олиб ўтишга қарор қилган. Симоб йўловчининг самолёт бортига чиқишида аниқланганидан сўнг, 38 ёшли қозоғистонлик металлни чиқинди қутисига тўкишга қарор қилган. Шундан сўнг, зудлик билан эвакуация ишлари ўтказилган.
Олма-ота аэропортидан учувчи барча рейслар вақтинча тўхтатилган. Бу ерга, Қозоғистон фавқулодда вазиятлар қўмитаси ходимлари етиб келишган.


Мавзуга оид
11:35 / 11.02.2026
Тошкентга учган самолётлар Самарқанд ва Бишкекка қўнишга мажбур бўлди
09:52 / 10.02.2026
Куба: аэропортларда авиаёнилғи йўқ — хорижий рейслар қайта кўриб чиқилмоқда
09:58 / 21.01.2026
Ўзбекистон аэропортларида йўловчилар сони 15 миллиондан ошди
16:14 / 12.01.2026