Жаҳон | 11:00 / 18.11.2018
23658
2 дақиқада ўқилади

Фото: Францияда «сариқ либослилар» намойиши. Бензин нархи ошишига жавобан президентдан истеъфо талаб қилинди

17 ноябрь куни Франция бўйлаб бензин ва дизель ёқилғиси учун нархлар кўтарилишига қарши норозилик акциялари бўлиб ўтди. Ички ишлар вазирлиги маълумотларига кўра, норозилик намойишларида 282 мингдан ортиқ киши иштирок этган.

Фото: AFP

Асосан транспорт соҳаси ходимлари бўлган кишилар «сариқ жилетлар» кийган ҳолда мамлакатдаги йирик магистралларни тўсиб қўйишган.

Акция иштирокчиларидан бири ҳалок бўлган. Ле-Пон-де-Бовуазенда қизини шифохонага олиб кетаётган аёл ўз йўлини тўсиб чиққан намойишчилардан бири, 63 ёшли аёлни уриб кетган. Бундан ташқари, йўлларда шу куни 227 киши ЙТҲ оқибатида жабрланган. Полиция 52 кишини қўлга олган.

«Сариқ жилетлилар» ҳаракати мамлакатнинг 600дан ортиқ шаҳри ва коммуналарида 2000дан ортиқ тадбирлар ташкиллаштиришган. 

Намойишчилар мамлакат президенти Эммануэль Макрондан истеъфога чиқишни талаб қилишди. Улар «халқ хафа экани», улар «одамлар соғин сигир эмаслиги», солиқларни ошириш керакмаслигини айтишмоқда. 

Фото: REUTERS

Митинг иштирокчиларини автомобиллар ҳам қўллаб-қувватлаган, йўлларга сариқ рангли ёпинчиқлар ёпилган автомобиллар чиққан.

Айни вақтда Францияда А-95 бензин нархи 1 литри учун 1,7 евро, дизель ёқилғисининг 1 литри эса 1,4-1,5 евродир. ОАВ маълумотига кўра, йил давомида бензин нархи 7-15 фоизга ошган, дизель ёқилғиси нархи 15-25 фоизга қимматлашган.

Макроннинг айтишича эса, Францияда экологик тоза ёқилғи ва қайта тикланувчи энергетика соҳаси ривожланиши учун ёқилғи нархлари оширилиши керак. Ҳукумат нефтга қарамликни камайтириш мақсадида ёқилғи нархларини ошириб бормоқда.

Фото: AFP
Фото: REUTERS
Фото: REUTERS
Фото: REUTERS
Фото: AFP
Фото: AFP
Фото: REUTERS
Фото: REUTERS
Фото: AP
Фото: Getty Images
Фото: REUTERS
Фото: REUTERS
Фото: Getty Images
Фото: Getty Images

 

Тайёрлаган:  Азиз Қаршиев

Мавзуга оид