Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон яна бир халқаро шартномани тасдиқлайди. АКТ вазирлиги масъул орган этиб белгиланади
Ўзбекистон яна бир халқаро шартномани тасдиқлаши режалаштирилмоқда.
Президентнинг “Халқаро шартномани тасдиқлаш тўғрисида”ги қарори лойиҳаси эълон қилинди.
Ҳужжат билан 2012 ва 2015 йилларда Женева шаҳрида ва 2019 йилда Шарм-аш-Шайх шаҳрида бўлиб ўтган Халқаро электралоқа иттифоқининг Бутунжаҳон радиоалоқа конференциялари якунлари бўйича қабул қилинган Радиоалоқа регламенти тасдиқланиши мумкин.
Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги кўрсатилган халқаро шартномани амалга ошириш учун масъул ваколатли орган этиб белгиланади.
Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Халқаро электралоқа иттифоқи Бош котибига кўрсатилган халқаро шартномани Ўзбекистон Республикаси томонидан амалга киритиш учун зарур ички давлат тартиб-қоидаларни бажарилганлиги ҳақида тегишли хабарномани ўрнатилган тартибда юборади.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ва тегишли вазирлик ва идоралар раҳбарлари кўрсатилган халқаро шартнома амалга киритилгандан сўнг Ўзбекистон Республикасининг мажбуриятлари бажарилиши устидан назоратни ўрнатилган тартибда таъминлайди.
Қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси бош вазири А. Арипов зиммасига юкланади.
Мавзуга оид
11:59 / 17.12.2025
Дала четларидан фойдаланган фермерларга солиқ имтиёзлари берилади
14:39 / 22.10.2025
Атом станцияларида хавфсизлик маданияти уч даражали модел орқали жорий этилади
07:27 / 29.07.2025
Электромобиллардан фойдаланишни оммалаштириш тўғрисидаги қарорга қўшимча киритилади
09:47 / 15.07.2025