Ўзбекистон | 12:40 / 09.09.2018
110176
4 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонда 10 сентябрдан 9 рақамли рақамлаш тизимига ўтилади

2018 йилнинг 10 сентябридан мобиль ва симли алоқа тизимларига 9 хонали рақамлаш тартиби киритилади. 

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги матбуот хизмати хабар беришича, душанба кунидан Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида янгича рақамлаш тартиби жорий этилади.

1 октябрдан бошлаб, Тошкент ва Тошкент вилояти абонентлари учун фақатгина 9 хонали телефон рақамлари амал қилади.

Энди шаҳарлараро алоқа учун 8 (0) орқали чиқиш энди тарихда қолмоқда, бутун Ўзбекистон ҳудуди  ягона тарификация ва номер тизимига айланмоқда.

Ўзбекистоннинг бошқа вилоятларида 9 хонали телефон рақамли тизимга ўтиш алоҳида жадвал бўйича амалга оширилади ва бу ҳақда қўшимча тарзда маълум қилинади. Вазирлик маълумотига кўра, ушбу жараён 2018 йил охиригача якунланади.

Рақамлар нотўғри терилганда, бу ҳақда огоҳлантирувчи овозли хабар тизими йўлга қўйилади (Ҳурматли абонент, 9 хонали телефон рақамли тизимга ўтиш муносабати билан, абонент рақамини оператор коди билан теришингизни сўраймиз). Бундан ташқари, қисқа 1192 рақами орқали туну кун абонентларни техник қўллаб-қувватлаш хизмати фаолият кўрсатади.

9 хонали рақам териш тартиби

1. 9 хонали рақам териш:

«UMS» МЧЖ абонентлари рақамларини териш – BC ХХХХХХХ (бунда BC – 97, 92 оператор коди)

«Unitel» МЧЖ (Beeline) абонентлари рақамларини териш – BC ХХХХХХХ (бунда BC – 90, 91 оператор коди)

«Coscom» МЧЖ (Ucell) абонентлари рақамларини териш – BC ХХХХХХХ (бунда BC – 93, 94 оператор коди)

UzMobile абонентлари рақамларини териш – BC ХХХХХХХ (бунда BC – 95, 99 оператор коди)

«RWC» МЧЖ (Perfectum) абонентлари рақамларини териш – BC ХХХХХХХ (бунда BC – 98 оператор коди)

«Ўзбектелеком» АК симли алоқа абонентлари рақамларини териш - BC ХХХХХХХ (бунда BC –70, 71, 72, 73, 74, 75, 79, 61, 62, 65, 66, 67, 69 географик коди)

Алтернатив симли алоқа абонентлари рақамларини териш - BC ХХХХХХХ (бунда BC – 78 оператор коди)

Масалан, илгари 0 597 100-00-00 терилган бўлса, эндиликда 97-100-00-00 терилади.
 
2. Қуйидаги шаҳарлараро рақам териш тартиби бекор қилинади:

0 АBC ХХХХХХХ (бунда АBC – географик код ёки оператор коди)
Масалан, 0 371 123-45-67
 
3. Халқаро рақам териш тартиби қолади:

ЎзР рақамини териш - 00 998 BC ХХХХХХХ / +998 BC ХХХХХХХ (бунда BC – географик код ёки оператор коди)
 
4. «Ўзбектелеком» АКнинг симли тармоқлари 9 хонали рақам териш тартибига тўлалигича ўткунга қадар 7 хонали абонент рақамларини териш тартиби сақланиб қолади

Тошкент шаҳар ва Тошкент вилояти 30 сентябрга қадар тўлиқ ўтади, қолган ҳудудлар босқичма-босқич ўтказилади.

5. Турли хил переадресацияларни ўрнатиш:

халқаро форматда +998 BC ХХХХХХХ (бунда BC – географик код ёки оператор коди)

9 хонали форматда BC ХХХХХХХ (бунда BC – географик код ёки оператор коди)

6. SMS юбориш тартиби:

халқаро форматда +998 BC ХХХХХХХ (бунда BC – оператор коди)

9 хонали форматда BC ХХХХХХХ (бунда BC – оператор коди)

Телефон рақами қайси операторга ёки вилоятга тегишли эканлигини www.rtmc.uz сайтига кириб, «Интерактив хизматлар» бўлимидан, шунингдек, @uztbmbot телеграм-боти ёрдамида аниқлаш мумкин.

Тайёрлаган:  Азиз Қаршиев

Мавзуга оид