Ўзбекистон | 15:11 / 31.07.2021
6304
1 дақиқада ўқилади

Тошкентда новвойхона ва лавашхонада ёнғин содир бўлди

Бугун, 31 июль куни соат 13:10да Сергели тумани Қўйлиқ-5 даҳасида жойлашган новвойхона ва лаваш тайёрлаш ошхонасида ёнғин содир бўлаётгани тўғрисида Тошкент шаҳар Фавқулодда вазиятлар бошқармасига хабар келиб тушган.

Шунга кўра, 4та ёнғин-қутқарув экипажи соат 13:13да воқеа жойига етиб бориб, соат 13:28да ёнғин ўраб олинган ва соат 13:30да батамом ўчирилган.  

Ёнғин оқибатида бинонинг 80 квадрат метр майдонида том ва шифт қисми ёниб зарарланган. Ёнғиндан 220 квадрат метр майдон сақлаб қолинган.

Ҳодиса оқибатида ҳалок бўлган ва жабрланганлар йўқ. Ҳозирда ёнғин сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда.

Тайёрлаган:  Отабек Матназаров

Мавзуга оид