Ўзбекистон | 19:50 / 23.02.2022
12177
2 дақиқада ўқилади

“Охирги марта қачон телевизор кўрганим эсимда йўқ”: Темур Адҳамов инсонлар ҳаётида интернетнинг ўрни ҳақида

Замонамизда барча ахборот ва маълумотларни интернет орқали олиш омма учун қулай бўлиб қолди. Шу сабабдан бугун интернет нашрлар аудиторияси кенгаяётгани сир эмас. “Najot ta’lim” ва “Osmondagi bolalar” лойиҳалари асосчиси Темур Адҳамов телевизор кўрмай қўйганига анча бўлганини айтади.

Video thumbnail
{Yii::t(}
Ўтказиб юбориш 6s

Бугун ҳамма интернетда

Охирги марта телевизор кўрганим эсимда йўқ. Ҳозир ҳатто телевизорлар ҳам интернетга уланган: уйдаям, ишхонадаям.

Бугун ўз бизнесини йўлга қўйганлар учун энг яхши реклама услуби – интернет орқали берилган реклама бўлиб қолди. Чунки эътибор берсак, ҳамманинг қўлида телефон. Бу нарсани чеклай олмаймиз, сабаби инсон ҳар доим ахборотга муҳтож.

Яхши аудиториянинг сизга ва компаниянгизга ҳурмати ошишини истасангиз...

Kun.uz сайти ўзига хос аудитория тўплай олди. Сайтни кузатиб борадиганлар яхши билишадики, бугун энг яхши платформалардан бирига айланди.

Аудитория билан аудиториянинг фарқи шундаки, Kun.uz’да юқори савияли инсонлар, сиёсат ва иқтисодиётдан хабардор, жамиятдаги воқеаларни таҳлил қила олиш қобилиятига эга аудитория шаклланган. Қўрқмасдан айтишим мумкинки, бу сайтда реклама бериш ҳар тарафлама манфаатли бўлади.

Kun.uz’нинг ахборотни холис ва тезкорлик билан ёритиши туфайли у ерда доимий рекламалар жойлаш яхши аудиториянинг сизга ва компаниянгизга нисбатан ҳурматини оширади.

Kun.uz – бу профессионализм

Бугун журналистикада профессионализм нима деб сўралса - қўрқмасдан Kun.uz дейиш мумкин. Халқнинг дарди бўлиб турган пайтда Kun.uz ҳар доим улар билан бирга бўлди. Ўз позициясини билдирди.

Жамоага сўз эркинлигини таъминлашда жуда катта хизмат кўрсатгани учун алоҳида миннатдорчилик билдираман.  

Мавзуга оид