Ўзбекистон | 09:00 / 17.11.2021
9782
4 дақиқада ўқилади
Реклама

“Шубаркол Комир” акциядорлик жамияти Ўзбекистон бозоридаги ўз мавқейини мустаҳкамламоқда

Ўзбекистонга кўмир етказиб бериш бўйича “Шубаркол Комир” АЖ ва “Сирдарё кўмир инвест” МЧЖ билан узоқ муддатли ҳамкорлик шартномаси имзоланди.

Фото: “Сирдарё кўмир инвест” МЧЖ

Статистик маълумотларга кўра, дунё мамлакатлари орасида Хитой, АҚШ, Россия, Ҳиндистон ва бошқалар каби бир қатор йирик ўйинчилардан сўнг, Қозоғистон кўмир қазиб олиш бўйича 9-ўринни эгаллайди. Кўмир муҳим стратегик ресурс ва энергия олишдаги энг оммабоп ресурслардан биридир. Айнан кўмир қазиб олиш ёрдамида мамлакат электр энергиясининг 70%дан ортиғи таъминланган. Қозоқ кўмирига иттифоқдош мамлакатлардан талаб ортиб бормоқда.

Шубаркол Комир АЖ 1985 йилда ташкил этилган бўлиб, Қозоғистонда термал кўмир ишлаб чиқарувчи йирик компаниялардан бири ҳисобланади. Шубаркўл кўмири юқори калория қийматга эга ва кул миқдори пастлиги кўпроқ иссиқлик, камроқ чиқиндилар деган маънони англатиши туфайли ҳақли равишда нисбатан экологик тоза энергия ташувчиси унвонига сазовор бўлди.

Қозоғистон ва Ўзбекистон ўртасида кўмир саноати соҳасидаги ҳамкорлик асослари бундан бир неча йил олдин, 2017-2018 йилларда, Сирдарё кўмир инвест МЧЖ Шубаркўл кўмирини етказиб бериш тўғрисида муҳим қарор қабул қилганида ўрнатилган эди. Биринчи йили Ўзбекистонга 0-50, 0-300 ва 50-300 фракцияли 15 минг тонна узоқ оловли кўмир етказилди. Маҳаллий шериклар билан биргаликда бозорни таҳлил қилиб, стратегик ва маркетинг тадқиқотлари жараёнида Сирдарё кўмир инвест МЧЖ ўз ишини муваффақиятли амалга ошириб, Шубаркол Комир АЖ билан ўзаро манфаатли ҳамкорликнинг ягона стратегиясини ишлаб чиқди. Натижада, компания иккинчи йили етказиб бериш ҳажмини 32 минг тоннагача оширди, 2020 йилги кўрсаткичлар 101 минг тоннани ташкил этди, бу 3 йил ичида дастлабки ҳажмлардан 6 баравар кўп бўлди.

Ғофур Ахмедов – “Шубаркол Комир” акциядорлик жамиятининг Ўзбекистон Республикасидаги вакили.
Фото: “Сирдарё кўмир инвест” МЧЖ

Бизнинг асосий мақсадимиз арзон нархда юқори сифат.

2021 йил учун Сирдарё кўмир инвест МЧЖ янги натижага етказиб бериш ҳажмини 220 минг тоннага келтиришга қаратилган. Таъкидлаш жоизки, аслида 150 минг тонна Шубаркўл кўмири етказиб берилган.

Фото: “Сирдарё кўмир инвест” МЧЖ

Шубаркол Комир АЖ ва Сирдарё кўмир инвест МЧЖ ўртасидаги ҳамкорликнинг муваффақияти, ўзбек истеъмолчиси қозоқ кўмирининг сифатини, шунингдек, уни истеъмол қилишнинг фойдасини қадрлаши билан изоҳланади. Бундан ташқари, Сирдарё кўмир инвест масъулияти чекланган жамияти Шубаркўл кўмирининг ҳаққоний сотилишини диққат билан кузатиб боради ва мижозларга 100% соф маҳсулотнинг етказиб берилишини таъминлайди. Бундан ташқари, Сирдарё кўмир инвест МЧЖ кўмир танқислигини минималлаштириб, кўмирни узлуксиз етказиб бериш тармоғини ўрнатишга муваффақ бўлди.

Ўзбек истеъмолчиси учун яна бир муҳим устунлик ва фойда бу Сирдарё кўмир инвест МЧЖ томонидан ўз мижозларига тақдим этиладиган маҳсулотлар учун тўловларни тўлашнинг мослашувчан тизимидир.

Фото: “Сирдарё кўмир инвест” МЧЖ

Шундай қилиб, ишончли мижозлар базаси, бенуқсон обрўси ва компаниянинг ривожланган имиджи Сирдарё кўмир инвест МЧЖга бутун Ўзбекистон бўйлаб кенг инфратузилмани, шунингдек сотиш ва расмий дилерлар билан ўзаро ҳамкорлик соҳасида тўпланган тажрибани ўрнатиш имконини берди. Мослашувчан молиявий сиёсат, компанияни янги босқичга олиб чиқишда давом этади.

Хизмат кўрсатувчи компания: “Сирдарё кўмир инвест” МЧЖ

Манзил: Сирдарё вилояти, Сирдарё тумани, Бетонка-1

Телефон: +99897-4141978

Реклама ҳуқуқи асосида

Тайёрлаган:  Жамшид Рузибаев