Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Хотира ва қадрлаш байрами тадбирлари карантин доирасида ўтказилади. Бошқа оммавий тадбирларга рухсат берилмайди
9 май кунги байрам тадбирлари президент қарори билан тасдиқланган дастур доирасида, қатъий карантин талабларига риоя этилган ҳолда ўтказилади. Дастурда назарда тутилмаган бошқа ҳар қандай оммавий тадбирларни ўтказиш тақиқланади. Бу ҳақда Республика махсус комиссия ахборотида маълум қилинди.
«Мамлакатимизда коронавирус инфекциясини юқтириш бўйича кунлик кўрсаткич апрель ойининг иккинчи ярмидан бошлаб 300дан ошган бўлса, ушбу кўрсаткич жорий йил 6 май ҳолатига 450дан ошганлиги ҳам фуқароларимиз томонидан карантин чекловларига амал қилиш масъулиятини янада оширишни тақозо этмоқда.
Шу муносабат билан аҳоли саломатлигини сақлаш, мамлакатда эпидемиологик вазият кескинлашувига йўл қўймаслик мақсадида юртимизда 9 май — Хотира ва қадрлаш байрами билан боғлиқ оммавий тадбирларни фақатгина Ўзбекистон Республикаси президентининг 2021 йил 20 апрелдаги ПҚ–5081-сон қарори билан тасдиқланган 9 май — Хотира ва қадрлаш куни, умумхалқ байрамига бағишланган тадбирларга тайёргарлик кўриш ва уларни ўтказиш дастури доирасида карантин талабларига қатъий риоя этган ҳолда амалга ошириш зарур.
Бунда юқоридаги дастурда назарда тутилмаган бошқа ҳар қандай оммавий тадбирларни ўтказиш тақиқланади. Ушбу карантин чекловига риоя этилиши Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва маҳаллий ҳокимликлар, Миллий гвардия, ички ишлар органлари ва бошқа мутасадди ташкилотлар томонидан назорат қилинади», дейилади ахборотда.
Бундан олдинроқ ижтимоий тармоқларда 9 май куни пойтахтда «Ўлмас полк» («Бессмертний полк») акциясини ўтказишга рухсат берилгани тўғрисида хабар тарқалган, Тошкент шаҳар ҳокимлиги бу хабарларга муносабат билдириб, англашилмовчилик туфайли шундай хабар тарқалгани, бундай тадбирларга рухсат берилмаганини маълум қилганди.
Маълумот учун, Ўзбекистонда 1 майдан оммавий тадбирларда чекловлар кучга кирганди. Лекин 1 май куни Тошкент марказидаги Халқлар дўстлиги майдонида «Ғалаба қўшиқлари» концерти ўтказилган, унда СССР байроғи кўтарилиши кескин норозиликларга сабаб бўлганди.
Мавзуга оид
12:32 / 02.10.2025
Айрим чегара пунктлари карантин остидаги маҳсулотларни олиб киришга ихтисослаштирилади
18:37 / 20.06.2025
Ўзбекистонда 500 минг гектардан зиёд ҳудудда чигиртка тарқалгани аниқланди
20:59 / 27.04.2025
Қозоғистон ҳукумати 9 май куни тантанали юришлар ўтказишни тақиқлади
13:35 / 21.01.2025