Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жанубий Корея “консерваланган ҳаво” билан савдо қилади
Жанубий Корея атроф-муҳитнинг ифлосланиши ортиб бораётгани туфайли “консерваланган ҳаво”ни сотишни бошламоқда, деб хабар берди Рёнхап агентлиги.
Маълумотларга кўра, тоғ ҳавосига эга баллончаларни ишлаб чиқариш билан мамлакат жануби-шарқидаги Хадон уезди Канада компанияларидан бири билан биргаликда шуғулланади.
Ушбу ҳафтада Ийсин посёлкасида 99 квадрат метрлик майдонга эга фабрика очилади, у ерда сарв ҳидига эга тоза ҳаво билан тўлдирилган баллончалар ишлаб чиқарилади. Бундай ҳавони Чирисан тоғларида 700-800 метрлик баландликдан олишади.
Тахминларга кўра, Жанубий Кореяда шундай “консервалар” нархи 13 доллар бўлади. Завод бир кунда икки мингта ҳаволи баллончани ишлаб чиқаришни режалаштирмоқда. Лойиҳа муваффақият қозонадиган бўлса, Хадон ҳавоси Хитой, Ҳиндистон ва Яқин Шарққа ҳам етказиб берилади.

Мавзуга оид
12:26 / 19.02.2026
Жанубий Корея собиқ президенти Юн Сок Ёл умрбод озодликдан маҳрум этилди
20:42 / 16.02.2026
«Жанубий Корея - Марказий Осиё» биринчи саммити санаси белгиланди
14:16 / 03.02.2026
Ўзбекистонликлар Жанубий Кореяга визани қандай олишлари мумкин?
15:32 / 02.02.2026