Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Сурхондарёда ҳамширани фарзанди олдида калтаклаганларга жиноят иши қўзғатилди
Сурхондарё вилояти прокуратураси Денов туманидаги шифохонада икки аёл ҳамширани фарзанди олдида калтаклаши ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилганини маълум қилди.
18 октябр куни соат 10:30 ларда Денов тумани Сил касалликлари шифохонаси бош ҳамшираси Д.И. ўзига таниш бўлган С.Қ. ҳамда С.Т. билан олдиндан зиддияти бўлганлиги сабабли ўзаро жанжаллашиб, жанжал вақтида Д.И. ни уриб, унга «енгил» тан жароҳати етказилган.
Вилоят ИИБ маълумотига кўра, ҳамширани калтаклаётган аёл у билан жанжаллашган ҳамширанинг онаси бўлган. Ҳолатни жабрланган ҳамширанинг вояга етмаган қизи қўл телефонида тасвирга олиб турган.
Мазкур ҳолат юзасидан Денов тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширув натижасига кўра, 23 октябр куни С.Қ. ва С.Т.га нисбатан Жиноят кодексининг 277-моддаси 2-қисми «б» банди (безорилик) билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Тергов ҳаракатларининг бориши туман прокуратураси томонидан назоратга олинган.
Мавзуга оид
18:54 / 30.12.2025
Сурхондарё вилоятининг яна икки туманига янги ҳоким тайинланди
11:36 / 21.12.2025
Қумқўрғондан хушхабар: Ногиронлиги бор шахсларга «совға» деб кредитга ўтказилган уйларнинг қарздорлигини ҳомий ташкилот тўлиқ ёпди
16:31 / 19.11.2025
Президент йиғилишида икки туман ҳокими ишдан олинди
11:34 / 25.10.2025