Ўзбекистон | 16:54 / 16.08.2019
62306
2 дақиқада ўқилади

Президент қарори: Ўзбекистонда UzTest давлат корхонаси пайдо бўлади

Фото: Президент матбуот хизмати

Ўзбекистон Республикаси Президенти “Ўзбекистон Республикасида мувофиқликни баҳолаш тизимини янада такомиллаштириш, синов лабораториялари комплексини ривожлантириш тўғрисида”ги қарорни имзолади.

Ҳужжат билан Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги ҳамда “Ўзстандарт” агентлигининг:

“Ўзстандарт” агентлигининг “Республика синов ва сертификатлаштириш маркази” давлат корхонасини 2020 йил 1 январдан “Ўзбекистон илмий-синов ва сифат назорати маркази” давлат корхонасига (“UzTest”) айлантириш ҳамда унинг муассиси этиб Стандартлаштириш, сертификатлаштириш ва техник жиҳатдан тартибга солиш илмий-тадқиқот институтини белгилаш;

“Ўзстандарт” агентлигининг “Республика синов ва сертификатлаштириш маркази” давлат корхонаси вориси этиб “UzTest” давлат корхонасини белгилаш;

Тошкент шаҳрида халқаро ташкилотларнинг (ISO, IEC, UNECE, EN CODEX STAN) стандартлари, талаб ва меъёрларига мувофиқ озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари, электротехника, енгил саноат, машинасозлик, қурилиш, полимер ва кимё саноати маҳсулотлари ҳамда юқори технологиялар асосида ишлаб чиқарилган маҳсулотларнинг синовларини тўлиқ амалга оширадиган замонавий синов ва назорат лабораторияларидан иборат “UzTest” давлат корхонасининг Синов ва назорат комплексини ташкил этиш;

“Ўзстандарт” агентлигининг ҳудудий синов ва сертификатлаштириш марказлари давлат корхоналарини иловага мувофиқ тугатиш;

тугатилаётган ҳудудий синов ва сертификатлаштириш марказларининг бино ва иншоотлари, лабораториялари ҳамда моддий-техника воситалари негизида “UzTest” давлат корхонасининг ҳудудий филиалларини, “Ўзбекистон миллий метрология институти” давлат корхонаси ҳудудий филиалларини ташкил этиш тўғрисидаги таклифлари маъқулланди.

Тайёрлаган:  Отабек Матназаров

Мавзуга оид