Ўзбекистон | 12:48 / 23.11.2018
5236
2 дақиқада ўқилади

Тошкент ҳокимлигининг “Қутқарув хизмати бошқармаси” ДК ташкилий тузилмаси такомиллаштирилади

Фото: Тошкент шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталида Вазирлар Маҳкамасининг “Тошкент шаҳар ҳокимлиги “Қутқарув хизмати бошқармаси” давлат корхонасининг ташкилий тузилмасини такомиллаштириш тўғрисида”ги қарори лойиҳаси жойлаштирилди.

Ҳужжат билан Ўзбекистон Республикаси президенти ҳузуридаги хавфсизлик Кенгаши ва Тошкент шаҳар ҳокимлигининг Тошкент шаҳар ҳокимлиги “Қутқарув хизмати бошқармаси” давлат корхонасининг ташкилий тузилмасини такомиллаштириш тўғрисидаги таклифлари маъқулланиши мумкин.

Қутқарув хизмати бошқармасининг Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетидан молиялаштириладиган 131 та бирликдаги чекланган сони белгиланади;

Тошкент шаҳар ҳокимига, зарур ҳолларда, ходимларнинг штатдаги белгиланган умумий сони доирасида Қутқарув хизмати бошқармасининг тузилмасига ўзгартиришлар киритиш ҳуқуқи берилади.

Тошкент шаҳар ҳокимлиги:

Қутқарув хизмати бошқармасига ажратилаётган қўшимча штатлар доирасида, унинг янгиланган тузилмаси тасдиқланади;

ажратилаётган қўшимча штат бирликларини тажрибали ходим ва юқори тоифали қутқарувчилар билан қисқа муддатда тўлдириш чоралари кўрилади.

Тошкент шаҳар ҳокимлиги, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги:

Қутқарув хизмати бошқармасининг штатлар жадвалига тегишли ўзгартириш киритсин ҳамда 2018 йилда қўшимча ажратилаётган штат бирликларини сақлаш учун Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетининг 2018 йилдаги ижроси давомида шаклланган қўшимча маблағлари ҳисобидан асосли ҳисоб-китобларга мувофиқ зарур маблағларни ажратади;

2019 йилдан бошлаб Давлат бюджети параметрларини шакллантиришда Тошкент шаҳар маҳаллий бюджети параметрида Қутқарув хизмати бошқармасини сақлаш ва фаолияти учун зарур бўлган маблағларни кўзда тутади.

Тайёрлаган:  Отабек Матназаров

Мавзуга оид