Жамият | 12:27 / 02.08.2019
12202
1 дақиқада ўқилади

Қизириқда маҳалладошлар жанжали ўлим билан якунланди

2019 йил 30 июль куни Сурхондарё вилоятининг Қизириқ туманида яшовчи 29 ёшли А.Н. маст ҳолда “Боғбонлар юрти” маҳалласида ўзаро жанжал оқибатида маҳалладоши 31 ёшли Ф.Ш.нинг юзига қўли билан урган.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси хабарига кўра, шу вақтда Ф.Ш. боши билан ерга йиқилиб, жароҳат олган.

Натижада Ф.Ш. касалхонага ётқизилган ва кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамай 1 август куни вафот этган. 

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, А.Н. ушланган. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров

Мавзуга оид