Жаҳон | 21:14 / 06.05.2022
10842
1 дақиқада ўқилади

Куба пойтахти марказидаги меҳмонхонада кучли портлаш содир бўлди

Портлаш оқибатида меҳмонхонанинг бир қисми вайрон бўлган, яқин-атрофдаги автомобилларга шикаст етган.

Фото: Composición CPEM

Куба пойтахти Ҳавана шаҳридаги «Саратога» меҳмонхонасида кучли портлаш содир бўлди. Бу ҳақда Prensa Latina хабар берди.

Портлаш сабаби ҳозирча аниқ эмас. Тахминларга кўра, портлашга газ сизиб чиқиши сабаб бўлган.

Портлаш оқибатида меҳмонхонанинг бир қисми вайрон бўлган, яқин-атрофдаги автомобилларга шикаст етган.

«Саратога» меҳмонхонаси Куба ҳукумати биноси қаршисида жойлашган.

Меҳмонхона 1880 йилда қурилган ва 2005 йилда реконструкция қилинган.

Тайёрлаган:  Дилшод Аскаров

Мавзуга оид