Ўзбекистон | 23:12 / 15.12.2021
15691
1 дақиқада ўқилади

ОТМларда контракт тўлаш муддати 31 декабргача узайтирилди

Шунингдек, 15 ноябргача коронавирусга қарши эмланган, лекин эмланганлик ҳақидаги сертификатни ОТМга топширишга кечиккан талабаларга ҳам контракт учун 10 фоиз чегирма қўлланиши белгиланди.

Фото: Kun.uz

Бакалавриат ва магистратурага тўлов-контракт, шу жумладан, табақалаштирилган тўлов-контракт асосида талабаликка тавсия этилган абитуриентлар, ўқиши кўчирилган (кўчириб тикланган) ва қайта тикланган талабалар ўқиши учун тўлов ҳақини ўтказиш ҳамда талабалар сафига қабул қилишни расмийлаштиришнинг сўнгги муддати 2021 йилнинг 31 декабри этиб белгиланди.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги хабарига кўра, бу – Давлат қабул комиссиясининг 15 декабрдаги 10-сон қарорида қайд этилган.

Бундан ташқари, коронавирусга қарши 2021 йилнинг 15 ноябрига қадар тўлиқ эмланган (вакцина олган), лекин эмланганлик тўғрисидаги сертификатни белгиланган муддатдан кечикиб ОТМга тақдим этган (этаётган) абитуриентлар ва талабаларга ҳам тўлов-контракт суммасини тўлашда бир марталик 10 фоизли чегирмани қўллашга рухсат берилди.

Мавзуга оид