Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Навоийда хорижга чиқишига тақиқ қўйилган ота 143 миллион сўм алимент тўлади
Фото: KUN.UZ
Навоий вилояти Қизилтепа туманида хорижга чиқишига тақиқ қўйилган қарздор ота фарзандлари учун 143 миллион сўм алимент тўлади.
Маълум қилинишича, Фуқаролик ишлари бўйича Бухоро туманлараро судининг 2018 йил 24 мартдаги ижро ҳужжатига кўра, қарздор А.С.дан ундирувчи З.А.га бир нафар вояга етмаган фарзандининг моддий таъминоти учун иш ҳақи ва бошқа даромадларининг 1/4 қисми миқдорида алимент ундириш белгиланган.
Мазкур ижро ҳужжати Қизилтепа туман мажбурий ижро бўлими иш юритувига 2018 йил 12 июнда келиб тушган бўлиб, ижро ҳужжати юзасидан ижро иши юритишни қўзғатиш тўғрисида қарор қабул қилинган ва қарор нусхаси тарафларга юборилган.
Қайд этилишича, 2020 йил 15 февралда А.С.нинг Ўзбекистон ҳудудидан чиқиш ҳуқуқларини вақтинча чеклаш тўғрисида қарор қабул қилинган.
Таъкидланишича, қарздор алимент тўловларини мунтазам равишда тўлиқ тўлаб келган ва фарзандининг вояга етгунига қадар бўлган алимент қарздорлигини ҳисоблаб беришни сўраб, мурожаат қилган. Шундан сўнг, олдиндан тўланиши лозим бўлган 8 йил уч ойлик алимент ҳисобланиб, жами 143 миллион 646 минг сўм бўлиши қарздорга маълум қилинган.
А.С. эса ҳисобланган алимент пулларини ўша куннинг ўзида МИБ Қизилтепа бўлими депозит ҳисобрақамига тўлаган. Натижада унга нисбатан Ўзбекистон ҳудудидан чиқишни чеклаш тўғрисидаги қарор бекор қилиниб, жорий йилнинг 2 июнь куни ижро ҳужжати тамомланган. Ундирилган маблағ З.А.га нақд пул шаклида топширилган.
Мавзуга оид
10:04 / 17.02.2026
Навоийда 2026 йилда 16 та маҳаллада шаҳар муҳити яратилади
16:57 / 28.01.2026
Навоийда олтин қазиш фаолияти билан ноқонуний шуғулланиб келган гуруҳ ушланди
14:16 / 24.01.2026
Уйда ўтириб даромад топаётган қишлоқ келини: онлайн фаолият орқали мустақилликка эришган 22 ёшли Маржона ҳақида
11:39 / 22.01.2026