Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Бош прокуратура Рашид Қодиров иши доирасидаги бошқа ҳибсга олишларни тасдиқламади
Тошкент шаҳри прокурорининг коррупция ва иқтисодий жиноятлар бўйича собиқ ўринбосари Мирағлам Мирзаев ҳамда унинг оила аъзолари қўлга олинмаган. Бу ҳақда ОАВда тарқалган маълумотлар Бош прокуратура томонидан рад этилди.
«Интернет тармоғида Ўзбекистон Республикаси собиқ бош прокурори Р.Қодировга нисбатан Бош прокуратура томонидан қўзғатилган жиноят иши бўйича Тошкент шаҳар прокурорининг собиқ биринчи ўринбосари М.Мирзаев ва унинг оила аъзолари ушланганлиги тўғрисида хабар тарқатилган. Бош прокуратура ушбу маълумот ҳақиқатга мувофиқ эмаслигини маълум қилади», дейилган Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси хабарида.
Бундан аввалроқ ОАВда Рашид Қодиров кўрсатмаларидан кейин адлия маслаҳатчиси Мирағлам Мирзаев, унинг турмуш ўртоғи, «Юнусобод адвокатлар коллегияси» раҳбари Муҳаббат Ҳасанова, уларнинг ўғли, МХХнинг Тошкент шаҳар бошқармаси ҳузуридаги Терроризм ва уюшган жиноятчиликка қарши кураш бўлинмаси собиқ бошлиғи Абдурашид Мирзаев, Мирағлам Мирзаевнинг жияни (Миръазам Мирзаевнинг ўғли), МХХ Тошкент вилоят бошқармаси ҳузуридаги Терроризм ва ууюшган жиноятчиликка қарши кураш бўлинмаси бошлиғи Мансур Мирзаев қўлга олиниб, уларга нисбатан жиноят иши очилгани айтилганди.
Мирағлам Мирзаев халқ орасида «Тошкентнинг темир прокурори» дея ном олган.
Эслатиб ўтамиз, 24 февраль куни Ўзбекистон Республикасининг собиқ Бош прокурори Рашид Қодиров Ўзбекистон Республикаси Жиноят-процессуал кодекси 221-моддаси тартибида ушланганлиги ҳақида хабар берилган эди. Қодировга нисбатан «Товламачилик», «Ҳокимият ёки мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш», «Пора олиш» моддалари бўйича жиноят иши очилган. Шунингдек, ушбу жиноят иши бўйича бош прокурорнинг собиқ ўринбосарлари ҳамда Тошкент вилоятининг собиқ прокурорлари бўлмиш Жамшид Файзиев ва Улуғбек Суннатов ушланган.
Мавзуга оид
15:01 / 16.05.2024
OCCRP: Рашид Қодировнинг ўғли Дубайда 8 млн долларлик кўчмас мулкларга эгалик қилади
15:49 / 23.04.2021
«Текширувчи ҳам, текширилувчи ҳам битта тузилмада» — Ниғматилла Йўлдошев инспекциялар мустақил эмаслиги ҳақида
14:18 / 23.04.2021
2020 йилда 106 минг гектар ер ҳокимликлар томонидан ноқонуний ажратилган – Бош прокуратура
19:51 / 17.11.2020