Ўзбекистон | 15:59 / 09.03.2023
15015
1 дақиқада ўқилади

Конституцияга 27 та янги модда қўшилади

Ўзбекистон конституциясидаги моддалар сони ҳозирги 128 тадан 155 тага, ундаги нормалар эса 275 тадан 434 тага ошириляпти. 128 та модданинг 91 тасига концептуал ўзгаришлар киритилмоқда. Умуман олганда, конституциянинг 65 фоизига ўзгартириш киритилмоқда.

Жаҳонгир Ширинов / Фото: Қонунчилик палатаси матбуот хизмати

Бу ҳақда Қонунчилик палатаси ялпи мажлисида депутат Жаҳонгир Ширинов маълум қилди.

“Натижада конституциямиз ҳам мазмунан, ҳам шаклан мутлақо янгиланмоқда. Барчамизга маълумки, агар амалдаги қонун ҳужжати матнини сезиларли ўзгартириш талаб этилса, уни янги таҳрирда баён этиш зарур. Шу боисдан ҳамда киритилаётган ўзгартиш ва қўшимчаларнинг сиёсий аҳамияти ва кўламидан келиб чиқиб, кўриб чиқилаётган лойиҳада конституцияни янги таҳрирда баён этиш учун барча асослар етарли.

Шунинг учун ҳам лойиҳанинг номини “Конституцияга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида” эмас, балки “Ўзбекистон Республикаси Конституцияси тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси конституциявий қонуни деб аташ таклиф этилмоқда.

Ўз навбатида лойиҳанинг таркибий тузилиши ҳам қайта кўриб чиқилиб, Конституциямизга қўшилаётган янги моддаларга мустақил рақамлар берилмоқда”, – деди Ширинов.

Тайёрлаган:  Комрон Чегабоев

Мавзуга оид