Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонлик талабалар Халқаро математика олимпиадасида 2та олтин ва 2та бронза медалини қўлга киритди
Жорий йилнинг 22-28 июль кунлари Болгариянинг Благоевград шаҳрида талабалар ўртасидаги анъанавий 25-Халқаро математика олимпиадаси бўлиб ўтди.

Мазкур халқаро олимпиадада ҳамюртларимиздан 4 нафар талаба иштирок этди. Ўзбекистон Миллий Университети математика факультетининг 4-босқич талабалари Ҳакимбой Эгамберганов ва Шоҳруҳ Ибрагимовлар олтин медаллар (1-даражали диплом), Тошкент шаҳридаги Турин Политехника Университети механик муҳандислик факультети 3-босқич талабаси Фаррух Мухаммадиев ва Ўзбекистон Миллий Университети математика факультетининг 1-босқич талабаси Толибжон Исмоиловлар эса бронза медаллар (3-даражали диплом) билан тақдирланишди. Жамоага Швейцариянинг Берн Университети математика институти ҳамда Буюк Британиянинг «University College London» таълим муассасалари катта илмий ходими, математика фанлари доктори (PhD) Ориф Ибрагимов раҳбарлик қилди.
Талабалар ўртасидаги энг нуфузли халқаро математика олимпиадаси 1994 йилдан буён мунтазам ўтказилиб келинмоқда. Олимпиадада қатнашчиларга икки кун давомида Алгебра (чизиқли ва абстракт), Анализ (ҳақиқий ва комплекс), Геометрия ва Комбинаторика соҳаларидан масалалар берилади ва улардан ечимларини инглиз тилида тақдим этишлари талаб этилади. Олимпиададан сўнг қатнашчиларнинг ёзма ишлари жамоа раҳбари томонидан ҳимоя қилинади ва баллар тўпланади.
Таъкидлаш жоизки, Ҳакимбой Эгамберганов ва Шоҳруҳ Ибрагимовлар 2017 йилги талабалар ўртасидаги 24-халқаро математика олимпиадасида ҳам олтин медалларни қўлга киритишган. Фаррух Мухаммадиев ва Толибжон Исмоиловлар эса академик Қори-Ниёзов хотирасига бағишланган 2018 йилги Республика математика олимпиадасининг ғолибларидир.
Мавзуга оид
13:06 / 21.10.2025
Алишер Навоий номидаги халқаро ўзбек тили олимпиадаси ўтказилади
11:13 / 21.08.2025
Роботлар олимпиадасида Хитой компаниялари зафар қучди
20:55 / 01.07.2025
Президент ҳузурида Олимпия ҳаракатини ривожлантириш режалари кўриб чиқилди
17:01 / 30.05.2025