Ўзбекистон | 11:15 / 27.07.2022
17568
2 дақиқада ўқилади

Бойсуннинг Қизил канйони туристик манзилга айланади

Дунёда канйонлар жуда кўп. Улар йиллар давомида тупроқ ва қояларнинг сув ва шамол туфайли емирилишидан ҳосил бўлади. Ажиб манзара кўплаб сайёҳларни ўзига жалб қилиб келади.

Video thumbnail
{Yii::t(}
Ўтказиб юбориш 6s

Канйонларнинг энг машҳури АҚШнинг Аризона штатидаги Гранд Канйон ҳисобланади. Қарийб 5 минг квадрат километр майдонни эгаллаган ушбу табиат мўъжизаси миллий паркка айлантирилган ва у ерга ҳар йили 5 миллион турист ташриф буюради.

Гранд Канйон манзаралари. Фото: stock.adobe.com

Эроннинг Луристон вилоятида ҳам сайёҳларни жалб этувчи шундай канён бор

Эроннинг Луристон вилоятидаги канйон. Ҳоди Ганжидониш фотоси.

Сурхондарё вилояти Бойсун туманида жойлашган Қизил канйон ҳам тобора машҳур бўлиб бормоқда. У Бойсун шаҳридан бор-йўғи 3 км нарида жойлашган.

Скриншот Google Earth.

Бойсун канйони маҳобатли бўлмаса-да, ўзининг қизил туси, қояларнинг асрлар давомида синиб чўкиши ажиб манзара ҳосил қилган. Бойсун канйонида фақат баҳор ва кузги ёғинларда жилға ҳосил бўлади. Ёз ойларида жилға қурийди.

Қизил канйон манзаралари

Туризм ва маданий мерос вазирлиги Сурхондарё вилояти бош бошқармаси бошлиғи ўринбосари Зебо Алимардонованинг айтишича, ушбу гўшани ҳам туристик масканга айлантириш устида иш олиб борилмоқда. Келгусида канйон узра ҳаво шарларида саёҳатлар уюштириш назарда тутилган.

Бойсунга йўлингиз тушганда канйон манзараларидан баҳра олишни унутманг. У шундоққина катта йўл ёқасида жойлашган.

Шуҳрат Шокиржонов тайёрлади.
Тасвирчи ва монтаж устаси: Жаҳонгир Алибоев

Мавзуга оид