Ўзбекистон | 20:13 / 13.10.2023
5785
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонда Қозоғистоннинг Авезов Университети филиали очилади 

Унда 18 та таълим дастури бўйича талабаларни тайёрлаш режалаштирилмоқда. 

Фото: Auezov University

Чирчиқ шаҳрида Мухтор Авезов номидаги Жанубий Қозоғистон университетининг филиали очилади, деб хабар берди Kazinform. 

Бу Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев ва Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ўртасидаги музокара якунлари, шунингдек, Auezov University 80 йиллиги муносабати билан имзоланган келишув асосида амалга оширилмоқда. 

Auezov University Ўзбекистондаги филиалда 18 та таълим дастури бўйича талабаларни тайёрлайди.

– Чирчиқ Ўзбекистоннинг саноати ривожланган шаҳарларидан биридир. Ҳудудда машинасозлик, металлга ишлов бериш, кимё саноати жадал ривожланган. Ана шундай тенденцияларни инобатга олган ҳолда Auezov University ҳудуд учун зарур бўлган таълим дастурлари бўйича кадрлар тайёрлашни йўлга қўяди, деди таълим муассасаси бошқаруви раиси, ректор Дария Қожамжарова. 

Тайёрлаган:  Kun.uz Admin

Мавзуга оид