Жамият | 10:32 / 23.11.2018
5048
1 дақиқада ўқилади

«Яндекс Такси» Тошкентда нақд пулсиз тўлов хизматини ишга туширади

Фото: «Яндекс Такси»

«Яндекс Такси» Тошкентда нақд пулсиз, карта орқали тўлов хизматини жорий этиш устида иш олиб боряпти.

Қайд этилишича, агар хизмат ҳозирда ишга туширилса, ундан аҳолининг катта қисми UzCard’дан фойдаланаётган пайтда, фақат Visa ва MasterCard карталари эгалари фойдаланиши мумкин бўлади.

Ҳозир компания Ўзбекистон учун махсус дастур маҳаллий хариталар билан ишлаши мумкин бўлиши учун қайта ташкил қилинмоқда. Ушбу функция 2019 йилнинг биринчи чорагида ишга туширилиши режалаштирилган. 

Тайёрлаган:  Отабек Матназаров

Мавзуга оид