Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Сурхондарёда машина олиб беришини айтиб фуқаронинг 48 миллион сўм пулини ўзлаштирган қашқадарёлик шахсга жиноят иши қўзғатилди
Сурхондарё вилояти Шеробод туманида машина олиб беришини айтиб фуқаронинг 48 миллион сўм пулини ўзлаштирган қашқадарёлик шахсга жиноят иши қўзғатилган. Бу ҳақда вилоят ИИБ ахборот хизмати хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, Шеробод тумани Галагузар маҳалласида яшовчи С.Сардор туман ИИБга ариза билан мурожаат қилган. У аризасида 2020 йил 20 май куни Шеробод тумани Катта ҳаёт маҳалласи ҳудудида жойлашган чойхонада таниши Қашқадарё вилояти Нишон туманида яшовчи Я.Яраш “Нексия-3” машинасини олиб беришини айтиб 48 миллион сўм пулларини олиб, ўзлаштириб кетганлигини маълум қилган.
Қайд этилишича, 2021 йил 13 декабр куни Я.Ярашга нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси 2-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилган.
Мавзуга оид
10:38 / 24.07.2025
Сурхондарёдаги қўриқхонада рўй берган йирик ёнғин 8 соатда ўчирилди
20:56 / 11.05.2025
“Бунинг охири борми?” – кофрунликлар ўз ҳолига ташлаб қўйилганидан хавотирда
16:18 / 28.01.2024
Сурхондарёда икки кишига бўрилар ҳужум қилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди
11:37 / 24.01.2024