Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонда давлат хизматини ривожлантириш бўйича тузилма пайдо бўлади
Фото: Президент матбуот хизмати
Ўзбекистонда биринчи марта давлат хизматига жавобгар алоҳида идора ташкил этилади. Давлат хизматчиларининг ҳуқуқий мақоми, давлат хизматига кириш, ўташ ва тугатиш тартибини белгиловчи қонун лойиҳаси норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар муҳокамаси порталида эълон қилинди.
Ҳужжатга кўра, давлат хизмати ишлари бўйича ваколатли орган этиб Ўзбекистон президенти ҳузуридаги Давлат хизмати миллий агентлиги белгиланади.
Янги тузилма давлат хизмати институтининг шаклланиши, мансабдор шахсларга қўйиладиган талаблар, уларни ўқитиш, бўш лавозимларга номзодларни танлаш учун жавобгардир.
Агентлик шунингдек, давлат хизмати тизимини ва давлат кадрлар сиёсатини такомиллаштириш масалалари бўйича президентга таклифларни тақдим этиши мумкин.
Парламент ва жамоатчилик назоратини кучайтириш мақсадида Олий Мажлис ҳузурида Давлат хизмати кенгаши ташкил этилади. У ҳар йили агентликнинг давлат хизматининг ривожланиш ҳолати ва истиқболлари ҳақидаги ҳисоботларини қабул қилади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ давлат хизматчилари даромадлари ва харажатлари тўғрисида ҳисобот беришга мажбур бўлиши хабар қилинганди.
Мавзуга оид
15:15 / 24.12.2025
Уй-жой ва ер бўйича якуний хулоса чиқариш муддати 3 баробарга қисқариши мумкин
11:13 / 22.12.2025
Девелоперларга чеклов, улушдорларга кафолат: улушли қурилиш тартиби ўзгаради
13:16 / 15.12.2025
Тиббий жиҳозлар хавф даражасига кўра 4 синфга ажратилади: янги қоидалар
10:30 / 09.12.2025