Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Туркияда юқори ҳарорат туфайли йирик ўрмон ёнғинлари – фотосуратлар
Ўрмонлар жанубдаги Анталяда ҳам, шимоли-ғарбдаги Бурсада ҳам ёнмоқда. Аҳоли эвакуация қилинмоқда.
Жазирама ҳарорат фонида Туркиянинг бир неча вилоятларини ўрмон ёнғинлари қамраб олди.
Олов мамлакат жанубидаги сайёҳлар орасида машҳур бўлган Анталяга ҳамда шимоли-ғарбда, Истанбул яқинида жойлашган Бурса шаҳрига қадар етиб борган. Анталя губернатори Хулуси Шаҳин ёнғинлар «чиндан ҳам хавотирли экани, чунки шаҳар марказида, турар жойлар орасидаги ҳудудлар ёнаётгани»ни айтиб ўтган. Шаҳарнинг айрим туманлари аҳолиси эвакуация қилинган.
25 июл куни метеорологлар Туркия жануби-шарқидаги Ширноқ вилояти ҳудудида Целсий бўйича 50,5 даража ҳароратни қайд этишган – бу мамлакат учун тарихий рекорд ҳисобланади.
Иссиқ ҳарорат мамлакат шарқида ҳам кенг кўламли ўрмон ёнғинларини келтириб чиқарган. Ҳудудда 1,5 минг киши хавфсиз жойларга эвакуация қилинган. Хабарларга кўра, ёнғинга кураш вақтида камида ўн нафар ўт ўчирувчи ҳалок бўлган.
Маҳаллий ОАВ маълумотларига кўра, ёнғин курорт ҳудудларига яқинлашмоқда. Метеорологлар Туркияда 2 августгача иссиқ ва қуруқ об-ҳаво сақланиб қолишини прогноз қилмоқда.
Фото: Mustafa Bikec/Anadolu via Getty Images
Фото: Omer Urer/Anadolu via Getty Images
Фото: Ismail Aslandag/Anadolu via Getty Images
Фото: Mustafa Bikec/Anadolu via Getty Images
Фото: Ismail Aslandag/Anadolu via Getty Images
Фото: Ismail Aslandag /Anadolu via Getty Images
Мавзуга оид
14:59 / 09.01.2026
Қора денгизда дрон зарбаси оқибатида Elbus танкери шикастланди
10:01 / 06.01.2026
Tashkent City ҳудудида контейнер ёниб кетди
20:24 / 05.01.2026
Туркияда гиёҳвандлик ва фоҳишалик иши доирасида машҳур сериаллар актёрлари ҳибсга олинди
15:42 / 05.01.2026