Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ЙПХ ходимларида ҳайдовчилар билан мулоқот маданияти етарли эмаслигининг сабаби айтилди
ЙҲХББга кўра, бунинг сабаби – йўл-патрул хизмати ходимларининг билим даражаси ва маълумоти етарли эмас. ЙПХ ходимларининг 60 фоизга яқини олий маълумотга эга эмас.
Қонунчилик палатасида ИИВ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси вакиллари билан йиғилиш бўлиб ўтди.
Йиғилишда маълум қилинишича, 2021 йилнинг 5 ойида ЙҲХ тизимида ўз касбига нопок муносабатда бўлишга доир 978 та ҳолат аниқланиб, чора кўрилган, 200 нафар ходим аттестациядан ўта олмагани сабаб лавозимидан озод этилган.
Йиғилишда аҳолининг ҳуқуқий билими ошаётгани ва очиқлик шароитида ЙПХ ходимларининг ҳайдовчилар билан мулоқот қилиш маданиятини ошириш кераклиги таъкидланиб, бу масалада изоҳ сўралди.
Саволга жавоб берган ИИВ ЙҲХБ бошлиғи ўринбосари Эрали Бозоров ЙПХ ходимларининг маълумоти оғриқли масала экани, уларнинг 60 фоизга яқини ўрта махсус маълумотли эканини айтиб ўтди.
«Бу – оғриқли жойимиз. Бу бўйича ҳам ишлар олиб бориляпти. Биринчи навбатда биз ходимларнинг билим савияси, маълумоти қай даражада, деган саволни ўртага ташладик.
Aйни вақтда 60 фоизга яқин ходимларимиз ўрта махсус маълумотга эга. Олий маълумотга эга эмас. Олдимизга шундай мақсад қўйдик: йўл-патрул хизмати ходимларининг ҳаммаси олий маълумотли бўлиши керак.
Ходимлар олий маълумотли бўлмас экан, биз бу масалани тўлиқ еча олмаймиз. Ўтган йили бош вазир давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматида намунали хизмат қилаётган ходимларнинг сиртқи бўлимга тавсиянома асосида киришига рухсат берди. 100 та ходимимизни ўтган йили ўқишга киргиздик. Бундан ташқари, ИИВ академиясидан бу йил 50 нафар биринчи қалдирғочларимиз битириб чиқди.
Шулар орқали биринчи навбатда ходимларни олий маълумотли қилмоқчимиз. Қолаверса, ЙҲХББда илмий-ўқув маркази ташкил қилдик. У ерда биринчи навбатда раҳбарларни ўқитишни йўлга қўйдик.
Биринчи босқичда вилоятлардаги ЙҲХБ бошлиқлари, халқ тилида «началник ГAИ»ларни ўқитишдан бошладик. Чунки ҳақиқатан ҳам билим савияси етарли эмас эди. Кейинги босқичда уларнинг ўринбосарларини ўқитдик.
Ҳозирги кунда шундай хулосага келдикки, барибир болаларнинг билимини оширмасак, уларни қайта тайёрламасак бўлмайди. Шу мақсадда уларнинг ҳаммасини Тошкентга йиғиб эмас, жойига бориб ўқитишни ҳам йўлга қўйдик. Биринчи бўлиб Қашқадарё вилоятидан бошладик. ЙҲХББ бошлиғининг биринчи ўринбосари бошчилигида мутахассислар билан бориб, 1 ҳафта давомида сайёр ўқишларни ташкил қилдик.
Ҳозир ҳамма ходимларни бирданига ўқитишга имкониятимиз йўқ. Шунинг учун жойига чиқиб ўқитяпмиз. Қашқадарё, Қорақалпоғистонда сайёр ўқишлар ўтказдик, ҳозир Наманганда ҳам бошладик.
Бундан ташқари, ўтган йилдан бошлаб Ички ишлар вазирлигида малака ошириш институти фаолиятини бошлаган. Ўтган ҳафта 25 кишилик бир гуруҳимиз курсларни битириб чиқди. Ўрнига янги гуруҳ келади. Бу ҳам ўз натижасини беради деган умиддаман.
Лекин битта нарсани айтиб ўтишим керак, йўлда хизмат қилаётган болаларимиз олий маълумотга эга эмас. Олий маълумотли ходим билан ўрта махсус маълумотли ходим ўртасида анча-мунча фарқ бўлишини, менимча, гапирмасам ҳам ҳамма тушуниб турибди”, – деди ИИВ ЙҲХБ бошлиғи ўринбосари Эрали Бозоров.
Мавзуга оид
19:50 / 12.01.2026
Фарғонада “права”сиз аёл уч одамни уриб юборди, бир киши тўшакка михланди: жабрланувчилар суд ҳукмидан норози
11:57 / 09.01.2026
Тошкентда таксичилардан пул ундирган гуруҳ қўлга олинди
19:11 / 16.12.2025
Yandex Go ҳайдовчиларининг бойкотга чорловлари муваффақиятсиз бўлди
12:56 / 01.12.2025