Ўзбекистон | 12:55 / 15.06.2021
6072
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонда муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар 12 фоизгача кенгайтирилади 

Ўзбекистонда муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар 12 фоизгача кенгайтирилади. Бу ҳақда АОКАда ўтказилган матбуот анжуманида Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси бўлим бошлиғи Фаррух Хуррамов маълум қилди

Маълум қилинишича, 2019-2028 йилларда Ўзбекистонда биологик хилма-хилликни сақлаш стратегиясининг асосий мақсади биологик хилма-хиллик Конвенцияси талабларини амалга оширишдан иборат. 

“Стратегия 9та бобдан иборат бўлиб, 2та асосий босқичда амалга оширилади: 2019-2023 йилларда биохилма-хилликка оид норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар базасини шакллантириш ва 2024-2028 йилларда атроф-муҳит муҳофазаси, биохилма-хилликни сақлаш масалалари бўйича ижобий кўрсаткичларга эришиш”, дейди Фаррух Хуррамов. 

Унинг айтишича, стратегияда 2028 йилгача муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар ҳажмини 12 фоизгача кенгайтириш масаласи ҳам кўзда тутилган.

Тайёрлаган:  Отабек Матназаров

Мавзуга оид