Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Ўзбекистон ҳаво йўллари»га чипталарни арзонлаштиришга рухсат берилди
«Ўзбекистон ҳаво йўллари» миллий авиакомпанияси халқаро рейслар учун авиачипталарни таннархидан арзонроққа сотишга рухсат олди.
Ўзбекистон президентининг бугун имзоланган «Кириш туризмини ривожлантириш чоралари тўғрисида»ги қарорида қайд этилишича, «бундай чора авиакомпания рейслари рақобатбардошлигини таъминлайди».
«Ўзбекистон ҳаво йўллари» МАКга Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси билан келишган ҳолда хорижий туристларни жалб қилиш прогнозини тасдиқлаш ҳамда «Ўзбекистон ҳаво йўллари» МАКнинг хориждаги ваколатхоналари раҳбарлари ва ходимларини жойлашган мамлакатидан туристлар оқимини кўпайтирганлик учун ўз маблағлари ҳисобидан мукофотлаш, юкланган вазифаларнинг бажарилиши таъминланмаган ҳолатларда эса, жавобгарлик чораларини қўллаш тизимини жорий этиш тавсия этилган.
Президент Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига март ойи охирига қадар «Ўзбекистон ҳаво йўллари» МАК билан биргаликда «Ўзбекистон ҳаво йўллари» МАКнинг солиқ солинадиган базасини арзонлаштирилган нархлар бўйича сотилган авиачипталар суммасига камайтириш механизмини жорий этиш вазифасини топширган.
Қўшимча равишда Тошкент, Самарқанд, Бухоро ва Хивада халқаро аэропортларни темир йўл вокзаллари ва автовокзаллар, шунингдек йирик меҳмонхоналар билан боғловчи махсус автобуслар (shuttle-bus) қатновини йўлга қўйиш белгиланган.
Қайд этиш керакки, бугунги кунда миллий авиакомпания зарарга ишламоқда, вилоятлардаги аэропортлар бюджетдан қарздор ҳисобланади.
Вазиятни тўғрилаш учун президент ўтган йили авиакомпанияни 2022 йилга қадар барча турдаги солиқлардан озод этганди.
Январь ойида Қозоғистоннинг Ақтўбе вилоятида автобус ёниб кетиши оқибатида ўзбекистонлик 52 киши ҳалок бўлгач, жамоатчилик мигрантларнинг хавфли йўналишларда хорижга чиқишини миллий авиакомпанияда чипталар ўта қимматлиги билан боғлаганди.
Шундан кейин, Шавкат Мирзиёев шошилинч йиғилишда миллий авиаташувчи фаолияти борасида қатор эътирозларини билдирган, хусусан, авиакомпания бозор шароитларида ишламаётгани ва чипталар нархи жуда қимматлигига эътибор қаратилганди.
Шунингдек, авиакомпания раҳбари Улуғбек Рўзиқулов ишдан олинди.
Мавзуга оид
17:43 / 19.12.2025
Centrum Air бир ўринга 2 та чипта сотиши натижасида икки фуқаро Истанбул аэропортида қолиб кетди
18:50 / 12.12.2025
ФИФА ЖЧ-2026 чипталарининг қиммат нархи туфайли «улкан хиёнат»да айбланди
23:23 / 11.12.2025
ЖЧ-2026 чипталари учун аризалар қабули бошланди
21:41 / 28.11.2025