Жамият | 13:52 / 28.10.2020
6021
1 дақиқада ўқилади

Суд Урганчда тадбиркорлар эътирозини уйғотган савдо маркази қурилишини тўхтатиш ҳақида қарор чиқарди

Шу йилнинг март ойида, Урганч марказий деҳқон бозоридаги автомобилларни сақлаш жойида «URGANCH ECO SHOPPING CENTER» МЧЖ томонидан кўп қаватли савдо мажмуасининг қурилиши бошланган ва бу қатор тадбиркорлар норозилига сабаб бўлган эди.

Kun.uz сайтида бу ҳақда 17 июнь куни «Урганчда янги савдо комплекси қурилиши тадбиркорлар норозилигига сабаб бўлмоқда» номли мақола эълон қилинганди.

27 октябрь куни Урганч туманлараро иқтисодий судида савдо мажмуасининг қурилиши ноқонуний деб топилди.

Суд қурилишни тўхтатиш ва ер майдонини аввалги (автомобилларни сақлаш жойи) ҳолига келтириш ҳақида қарор қабул қилди.

Шунингдек, суд «URGANCH ECO SHOPPING CENTER» МЧЖ бу қарор устидан белгиланган тартибда шикоят бериш ҳуқуқига эга эканини қайд этди.

Айни пайтда савдо мажмуасининг қурилиши давом этмоқда ва 3та қавати қад ростлаган.

Тайёрлаган:  Сардор Юсупов

Мавзуга оид