Ўзбекистон | 16:22 / 13.03.2018
61229
1 дақиқада ўқилади

Болалар боғчалари ходимларига қанча ҳақ тўланади?

Фото: ЎзА

Вазирлар Маҳкамасининг 6.03.2018 йилдаги 180-сон қарори билан Давлат мактабгача таълим тизими ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш ва уларни моддий рағбатлантириш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритилди.

Эслатиб ўтамиз, Президентнинг 28.02.2018 йилдаги ПҚ–3571-сон қарори билан мактабгача таълим муассасалари ходимларининг иш ҳақини 2 босқичда: жорий йилнинг 1 мартидан ва 1 сентябридан ошириш назарда тутилган.  

Norma’нинг ёзишича, иш ҳақи оширилишини ҳисобга олган ҳолда, 1.03.2018 йилдан МТМ мудири ва ходимларининг меҳнатига ҳақ тўлаш базавий тариф ставкалари қуйидагича:

Энди жисмоний ёки психик ривожланишида нуқсони бўлган болалар учун ихтисослаштирилган давлат МТМларининг тарбиячиларининг ёрдамчиларига базавий тариф ставкасига 50% миқдорида қўшимча ҳақ тўланади.

Ҳужжат 7.03.2018 йилдан кучга кирди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров

Мавзуга оид