Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонда “Миллий анорчилик бренди” яратилади
Фото: Alamy Stock
Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг муҳокамаси порталида Вазирлар Маҳкамасининг “Фарғона вилоятида анор етиштиришни кўпайтириш ва соҳани ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори лойиҳаси эълон қилинди.
Ҳужжат билан Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Инновацион ривожланиш вазирлиги, Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши, "Ўзбекозиқовқатхолдинг" холдинг компанияси, “Давергеодезкадастр” қўмитаси, Фарғона вилояти ҳокимлиги анор етиштирувчи ташкилотларнинг Фарғона вилоятида анор кўчатларини етиштиришни янада ривожлантириш, қайта ишлаш ва экспорт ҳажмини ошириш мақсадида "Анор етиштирувчилар" уюшмасини ташкил этиш тўғрисидаги таклифига розилик берилиши мумкин.
Белгиланишича, “Фарғона анорчилик” ва “Миндонобод агросаноат” агрофирмалари, “Фарғонаазот” АЖ, “Мастона” АЖ, "Агро сифат логистика" МЧЖ,"Агро сервис азия" МЧЖ ва фермер хўжаликлари ҳамда томорқа ер эгалари, анор экспорти билан шуғулланадиган хўжалик юритувчи субъектлар Уюшма муассислари ҳисобланади;
ташкилотлар, фермер хўжаликлари ва бошқа хўжалик юритувчи субъектлар шартнома асосида Уюшмага мустақил аъзо бўлишлари мумкин ва унинг таркибидан чиқиш ҳуқуқига эгадирлар.
Қуйидагилар Уюшманинг асосий вазифалари этиб белгилансин:
анорчилик соҳасини ривожлантириш, ихтисослашган хўжаликлар ташкил этиш ва ушбу фаолият билан шуғулланувчи хусусий сектор вакилларига кўмаклашиш;
соҳани комплекс ривожлантиришда иштирок этиш, илмий-техникавий, технологик, инвестицион, қайта ишлаш ва экспорт сиёсатини амалга ошириш;
ер майдонлардан самарали фойдаланиш, интенсив ресурстежамкор технологияларни қўллаган ҳолда анорзорларни барпо этиш, маҳсулот етиштиришни кўпайтириш, уни қайта ишлаш ва экспортини амалга ошириш ишларини босқичма-босқич ошириб бориш;
анор етиштириш жараёнларига хорижий сармояларни, чет эллик мутахассислар ҳамда консультантларни фаол жалб қилиш, уларнинг тажрибаларини ўрганиш ва соҳага илғор технологияларни кенг жорий қилиш;
сифатли экспортбоп анор кўчатларини кўпайтириш, фермер ва деҳқон хўжаликларига кўчатларни тизимли етказиб бериш, касаллик ва зараркунандаларига қарши биологик ҳамда кимёвий воситалар асосида курашиш ишларини ташкил этиш;
анор етиштириш, уни қайта ишлаш ва экспортга етказиб бериш жараёнларини ривожлантиришга йўналтирилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ишлаб чиқишда иштирок этиш;
анорзорларда мавсум давомида агротехник тадбирларни сифатли ўтказиш бўйича фермер ва деҳқон хўжаликлари раҳбарларини ўқитиш учун анорчилик мактабини ташкил этган ҳолда махсус ўқув тайёрлов курсларини ташкил этиш;
янги анорзорлар ташкил этиш ва агротехник тадбирларини ўтказиш учун талаб этиладиган минерал ўғитлар ва ёқилғи мойлаш материаллари ҳисоб-китобларини амалга ошириш.
Уюшма раиси ва ўринбосарлари Уюшма аъзоларининг умумий йиғилиши қарори билан сайланади ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси билан келишилган ҳолда вилоят ҳокимлиги томонидан лавозимга тасдиқланади.
"Анор етиштирувчилар" уюшмаси таркибида Анорчилик илмий инновацион марказ ташкил этилади ва қуйидагилар унинг асосий вазифалари этиб белгиланади:
инновацион технологияларни жорий этган ҳолда илмий-тадқиқот ишларини олиб бориш учун махсус кўчатчилик лабараторияни ташкил этиш, ушбу лабораторияда анорнинг маҳаллий серҳосил, вирусдан ҳоли бўлган соғлом, касалликка, қурғоқчиликка, совуққа чидамли, жаҳон андозалари мос ва уруғсиз анор кўчатларини янги навларини яратиш;
ҳудудларнинг тупроқ-иқлим шароитларидан келиб чиқиб, юқори ҳосил берадиган экспортбоп янги навларни районлаштириш;
анорзорларни қатор ораларига қишлоқ хўжалиги экинларини экиш, кўчатларни экиш схемаси, парваришлаш, суғориш, озиқлантириш ва мавсум давомида агротехник тадбирларни ўтказиш, юқори ҳосил олиш масалалари бўйича илмий асосланган амалий тавсиялар ва қўлланмалар ишлаб чиқиш;
анор кўчатлари экиш, парваришлаш, етиштириш, йиғиштириб олиш ҳамда уларни қайта ишлаш, сақлаш, саралаш ва экспорт қилиш масалалари бўйича ҳар йили мавсумда жойларда кўргазмали ўқув семинарлар ўтказиш;
кўчатларни экиш ва агротехник тадбирларини ўтказиш бўйича кўчат етиштирувчи фермер хўжаликлари билан ҳамкорликда илмий-тадқиқот ишлар олиб бориш;
етиштирилган анор кўчатларини фермер, деҳқон хўжаликлари ва аҳолининг шахсий томорқалари учун сотишни йўлга қўйиш.
Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат таъминоти илмий-ишлаб чиқариш маркази, Тошкент давлат аграр университети, “Ўзбекозиқовқатхолдинг” холдинг компанияси, Анор етиштирувчилар " уюшмаси билан биргаликда:
анорзорларни қатор ораларига қишлоқ хўжалиги экинларини экиш, парваришлаш, йилига камида 2 маротаба ҳосил олиш масалалари бўйича илмий асосланган амалий қўлланма ишлаб чиқиш;
бир ой муддатда ҳудудларнинг тупроқ-иқлим шароитидан келиб чиқиб анорзорлар ташкил этиш, етиштириш, парваришлаш ва йиғиштириб олиш бўйича тавсиялар ишлаб чиқиш;
2018 йил 1 августгача анорни экиш, парваришлаш, етиштириш, ҳосилни йиғиштириб олиш ҳамда уларни қайта ишлаш, сақлаш, саралаш ва экспорт қилиш масалалари бўйича фермер хўжаликлари раҳбарлари иштирокида жойларда кўргазмали ўқув семинарлар ўтказишни ташкил этадилар.
“Ўзбекозиқовқатхолдинг” холдинг компанияси, Фарғона вилоят ҳокимлиги анор маҳсулотларини илғор технологиялар асосида йил давомида сақлаш учун махсус омборхоналар ташкил этиш, “Миллий анорчилик бренди”ни яратиш, қайта ишлаш жумладан, шарбат, вино, танин, ёғлар, атир, шампун ва бошқа маҳсулотлар ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш ишларини ташкил этадилар.
Мавзуга оид
13:54 / 16.01.2026
Фарғонада 14 ёшли қиз бир неча шахс томонидан зўрланди
17:27 / 09.01.2026
Республика бўйича навбатчиликка чиққан ўқитувчиларга қўшимча ҳақ тўланади – манба
11:14 / 09.01.2026
Фарғонада чегара-божхона постида гиёҳвандлик воситалари қўлга олинди
08:39 / 06.01.2026