Ўзбекистон | 11:46 / 01.11.2021
12042
2 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон вакили Бишкекда бўлиб ўтган халқаро Қуръон мусобақасида 3-ўринни эгаллади

Фото: t.me/alquranuz

Тошкент ислом институти талабаси Ҳабибуллоҳ қори Олимжонов Бишкекда бўлиб ўтган халқаро Қуръони Карим мусобақасида фахрли учинчи ўринни эгаллади. Бу ҳақда Ўзбекистон мусулмонлари идораси матбуот хизмати хабар берди.

Жорий йилнинг 30 октябрь куни Қирғизистон пойтахтида МДҲ республикалари Қуръон ҳофизлари иштирокида ўтказиладиган I Халқаро Қуръони карим мусобақаси бўлиб ўтди.

Бишкекдаги «Имом Сарахсий» жомесида «Қуръон баҳори» шиори остида ўтказилган мусобақада МДҲ давлатларидан келган Қуръон ҳофизлари тажвид қоидаси асосида Қуръони каримни ёддан ўқиб бериш бўйича мусобақалашди.

Video thumbnail
{Yii::t(}
Ўтказиб юбориш 6s

Мусобақада Ўзбекистон қорилари номидан иштирок этган «Имом Бухорий» номли Тошкент ислом институти талабаси Ҳабибуллоҳ қори Олимжонов 11 та мамлакатдан ташриф буюрган қорилар орасида учинчи ўринга муносиб топилди.

Фото: t.me/alquranuz

Мусобақада биринчи ўринга қирғизистонлик Иброҳим Маллабоев, иккинчи ўринга доғистонлик Усмон Зулпухаргаддиев муносиб кўрилди. Шунингдек, учинчи ўринга Ўзбекистон вакилидан ташқари қозоғистонлик Иманали Мирзагелдиев ҳам лойиқ кўрилди.

Тайёрлаган:  Фаррух Абсаттаров

Мавзуга оид