Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
АҚШдаги аэропорт унутиб қолдирилган автомобилларни кимошди савдосига қўяди
Кимошди савдосида автомобиллардан ташқари қор тозалайдиган машина, оғир тракторлар, аэродром ўт ўчирувчи машинаси ҳам сотилади.
Фото: Joerpylauctions.com
АҚШдаги Питтсбург халқаро аэропорти раҳбарияти бир ярим мингдан ортиқ буюмни кимошди савдосига қўйишга қарор қилди, улар орасида аэропорт автотураргоҳида қолдириб кетилган автомобиллар ҳам бор.
Автотураргоҳда бир неча йилдан буён турган ўнта автомобил борлиги аниқланди. Улар орасида 1999 ва 2009 йилда ишлаб чиқарилган Nissan Maxima ва Titan, 2009 ва 2013 йилда ишлаб чиқарилган GMC Acadia ва Terrain ҳамда Chevrolet Impala ва Trailblazer автомобиллари бор.
Булардан ташқари, 2007 йилги Pontiac G6, 2005 йилги Toyota Sienna ва 2002 йилги BMW 530i машиналари ҳам анча йиллардан бери чанг босиб ётибди. Энг янги автомобил эса 2015 йилда ишлаб чиқарилган MINI Cooper S ҳисобланади.
Аэропорт вакиллари машиналар нима учун тураргоҳда қолдириб кетилганидан бехабар.
Кимошди савдосида автомобиллардан ташқари қор тозалайдиган машина, оғир тракторлар, аэродром ўт ўчирувчи машинаси ҳам сотилади.
Шунингдек, савдога аэропортда тушириб қолдирилган мингга яқин турли буюмлар, жумладан қарийб 500та электрон гаджет қўйилади.
Мавзуга оид
15:46 / 17.01.2026
Автомобил бозорида динамика: Тошкент шаҳрида савдо камайган
14:11 / 17.01.2026
Captiva’нинг омадсиз қайтиши, бозори чаққон Yuan Up ва Sonet. Ўзбекистон автомобил бозори қандай ўзгаряпти?
11:16 / 15.01.2026
Ўзбекистонда автомобил ишлаб чиқариш ҳажми икки баробардан ортиқ ўсиши кутилмоқда
19:50 / 12.01.2026