Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тадбиркорларга айрим турдаги субсидиялар проактив шаклда ажратилади
Ногиронлиги бўлган шахсларни ишга қабул қилганларга, маҳаллаларда касаначиликни ташкил этган тадбиркорларга, жазони ижро этиш муассасаларидан озод қилинган шахсларни ишга қабул қилганларга субсидия уларнинг мурожаатисиз соддалаштирилган тартибда ажратилиши кутиляпти.
Фото: Kun.uz
Вазирлар Маҳкамасининг “Тадбиркорлик субъектларига айрим турдаги субсидияларни проактив шаклда ажратиш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентини тасдиқлаш тўғрисида”ги қарори лойиҳаси эълон қилинди.
Қуйидаги субсидия турларини проактив шаклда ажратишни назарда тутувчи Тадбиркорлик субъектларига айрим турдаги субсидияларни проактив шаклда ажратиш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламенти тасдиқланади:
- ногиронлиги бўлган шахсларни ишга қабул қилган иш берувчиларга субсидия ажратиш;
- маҳаллаларда касаначиликни ташкил этган тадбиркорлик субъектларига субсидия ажратиш;
- жазони ижро этиш муассасаларидан озод қилинган шахсларни ишга қабул қилган иш берувчиларга субсидия ажратиш.
Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги Рақамли технологиялар вазирлиги билан биргаликда ушбу давлат хизматларини проактив шаклда кўрсатиш учун зарур бўладиган ахборот тизимларини ўзаро интеграция қилинишини таъминлайди.
Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ушбу қарорга мувофиқлаштиради.
Қарордан мақсад тадбиркорлик субъектларига уларнинг мурожаатисиз (проактив шаклда) соддалаштирилган тартибда субсидиялар ажратиш имкониятини яратишдан иборат.
Мавзуга оид
09:30 / 04.02.2026
Лимонзор барпо этганлар субсидия олади
09:18 / 30.01.2026
1 февралдан айрим ёшларга ҳайдовчилик ўқув курси учун субсидия берилади
18:18 / 28.01.2026
Янги замонавий бассейн қуриш харажатлари қоплаб берилади
11:45 / 24.01.2026