Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Аёлларни ишли қилиш мақсадида чекка ҳудудларда цех очишдан манфаатдор чустлик тадбиркор
Kun.uz’нинг навбатдаги қаҳрамони ҳам чекка қишлоқлардаги аёллар бандлигини таъминлашни ўз олдига мақсад қилиб олган.
Фото: Kun.uz
Наманган вилояти Чуст тумани марказидан 25 км узоқликда жойлашган Ариқбўйи маҳалласи ҳудудидаги эски киноклуб ўрнида иш бошлаган мазкур замонавий тикув цехи тадбиркор Дилфуза Улуғбоеванинг 3-корхонаси.
«Bobur tekstil» номи остида иш бошлаган мазкур корхона ташкил этилганига у қадар кўп вақт бўлмаган. Энди бир ой бўлган бўлса-да, ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар аллақачон экспортга йўналтирилмоқда.


Дилфуза опа дастлаб 2018 йилда «Dilbar tekstil» кўп тармоқли корхонасида 60 нафар ишчи билан ўз фаолиятини бошлаган, ҳозир у ерда 100 дан ортиқ аҳоли меҳнат билан банд.

«Туманнинг энг чекка қишлоқларидан бири Баймоқ қишлоғида ҳам 150 ўринли иш ўринларига эга тикув цехи очганмиз. У ерда ҳам саноат корхоналари кам эди. Яна Олмос қишлоғида 200 ўринли тикув цехи ташкил этиш ҳаракатидамиз, яқинда ишга тушади у ер ҳам.


Чекка ҳудудларда цех очишдан биз ҳам манфаатдормиз, чунки ишчи кучи кўп бу ерда. Аҳоли учун ҳам фойда, иш ўрни зарур. Олис ҳудуд аҳолиси марказга қатнаб ишлашга қийналади, бу ерда оиласига яқин жойда ишлайди, умри йўлда ўтмайди, ортиқча йўл харажатлари ҳам кетмайди», — дейди Дилфуза Улуғбоева.
Мавзуга оид
08:27 / 25.12.2025
Наманганда кўмир омбори раҳбари лавозимига тайинлаш учун 40 минг талаб қилган шахслар ушланди
08:22 / 05.12.2025
Фарғона ва Наманганда ер учун пора олган ҳоким ёрдамчилари ушланди
14:29 / 02.12.2025
Япония Наманганда робот-ассистент хирургиясини жорий этади
20:22 / 30.11.2025