Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Эълон: ИИВ эксперт-криминалистика соҳасидаги хизматларни таклиф қилади
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 18 апрелдаги ПҚ-2898-сонли «Ички ишлар органларининг жиноятларни тергов қилиш соҳасидаги фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига (8-банди) асосан Ички ишлар вазирлиги юридик шахсларга эксперт-криминалистика фаолияти соҳасида пуллик асосда экспертлик, илмий-тадқиқот ва ахборот хизматларини тақдим этади.
Хизматлар ўзига қуйидаги йўналишларни қамраб олади:
1. Ҳужжатлар, қимматбаҳо қоғозлар, шахсни тасдиқловчи ҳужжатларда қалбакилаштириш белгиларини аниқлаш билан боғлиқ масалалар бўйича ўқитиш.
2. Шахсни идентификация қилишда видеокузатув тизими имкониятларини аниқлаш.
3. Транспорт воситаларининг двигатель, шасси, кузов рақамларини рўйхатга қўйиш ва қайта рўйхатдан ўтказишдаги тадқиқотлар.
4. Ҳужжатлар, қимматбаҳо қоғозлар, лоторея чипталари, шунингдек бошқа турдаги қатьий ҳисобот остидаги босма маҳсулотларнинг ҳақиқийлигини аниқлаш бўйича тадқиқотлар.
5. Қўлёзмалар ва имзоларни идентификация қилиш бўйича тадқиқот.
6. Узоқ муддат мобайнида ўчиб кетган матнларни қайта тиклаш.
7. Заргарлик буюмлари ва вино-ароқ маҳсулотлари таркибини аниқлаш.
8. Компьютер технологияси соҳасида хизмат ва консультациялар кўрсатиш, хусусан, рақамли ташувчиларда ўчиб кетган маълумотларни қайта тиклаш ва рақамли маълумотларни ҳимоялаш бўйича консультация бериш.
Эксперт-криминалистика фаолияти соҳасида илмий-тадқиқот ва ахборот хизматлари кўрсатилганлиги учун келиб тушадиган маблағлар ички ишлар органлари эксперт-криминалистика бўлинмаларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш ва ходимларни моддий рағбатлантиришга мақсадли йўналтирилади.
Қуйида Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЭКБ раҳбарларининг телефон рақамлари рўйхати келтирилган.

Мавзуга оид
19:53 / 16.01.2026
Taftish.uz сайтининг 5 ходими қўлга олинди. Улар товламачилик ва фирибгарлик жиноятларида айбланмоқда
09:00 / 28.12.2025
2026 йилги режалар, янги газ кони ва бюджетнинг ёпиқ муҳокамаси — ҳафта дайжести
12:46 / 26.12.2025
ИИВ: янги йил “совғалари” орқали Telegram’да фишинг ва зарарли ҳаволалар кўпаймоқда
20:37 / 23.12.2025