Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Нетаняҳу БМТда ҳуштакбозликка учради
Унинг нутқи бошланишидан олдин ўнлаб делегатлар зални тарк этишга киришди. Якунда Исроил бош вазири Ғазодаги геноцид бўйича айбловларга раддиясини деярли бўш залда ўқиб беришига тўғри келди.
26 сентябр куни Исроил бош вазири Бинямин Нетаняҳу Ню Йоркда БМТ Бош ассамблеясининг 80-сессияси доирасида нутқ сўзлаш учун келганида ноқулай аҳволга тушиб қолди.
У минбарга келиб, нутқини бошлашга тайёрланаётганида қарсакларни эътирозли ҳайқириқлар ва ҳуштакбозликлар босиб кетди. Кўплаб делегациялар аъзолари ўрнидан туриб, зални тарк эта бошлади. Эрон делегацияси вакиллари эса ўз ўрнида Исроилнинг ҳаво зарбалари оқибатида ҳалок бўлган эронликларнинг суратларини қолдирган.

Шу билан бирга, Исроил бош вазирини қўллаб-қувватлаш учун қарсак чалганлар ҳам бўлган.
Натижада Нетаняҳу Ғазодаги геноцид бўйича айбловларга раддиясини деярли бўшаб қолган залга қарата ўқиб беришига тўғри келган.
У ўз нутқида фаластинликлар қасддан оч қолдирилгани ҳақидаги айбловларга жавобан, Исроил гўёки Ғазога икки миллион тоннадан ортиқ озиқ-овқат юборганини, агар одамлар оч қолаётган бўлса, бу Ҳамас озиқ-овқатни ўғирлаб, сотиб юбораётгани туфайли эканини иддао қилган.
Шунингдек, Исроил ҳарбийлари ҳужум қилишдан олдин тинч аҳолига огоҳлантириш юбориши ва тинч аҳоли орасида қурбонлар сони имкон қадар кам бўлишига ҳаракат қилишини қайд этган.
У Ғарб давлатлари Фаластинни тан ола бошлаганини қоралаб, бу «террорчиларни рағбатлантирувчи» қадам бўлиши ва зўравонликни фақат кучайтиришини таъкидлаган.
Қолаверса, Суриянинг янги ҳукумати билан ярашиш учун музокаралар ўтказилаётганини тасдиқлаб, Ливан ҳукуматини ҳам музокараларга чорлаган.
Мавзуга оид
23:40 / 20.12.2025
Нетаняҳу Трамп билан Эронга яна ҳужум қилиш масаласини муҳокама қилмоқчи
15:41 / 20.12.2025
Исроил сулҳга қарамай Ғазодаги бошпанага ҳужум уюштирди: камида 6 киши ҳалок бўлди
12:15 / 19.12.2025
БМТ Бош Ассамблеяси Украинадаги РФ ҳаракатлари ҳақидаги резолюцияни янгилади
17:42 / 18.12.2025