Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Радиацион, кимёвий ва биологик муҳофаза қўшинлари Тошкентни дезинфекция қилишга киришди
28 мартдан Қуролли Кучлар Бош штаби радиацион, кимёвий ва биологик муҳофаза қўшинлари ҳамда Мудофаа вазирлиги Санитария эпедимиология назорат маркази ҳамкорлигида тактик ўқув машғулоти бошланди.

Мудофаа вазирлиги Ахборот ва оммавий коммуникациялар департаментининг Kun.uzʼга маълум қилишича, ўқув машғулотидан мақсад республикадаги жамоат жойлари, бозорларда дезинфекция ишларини олиб бориш, коронавирус инфекциясининг кириб келиши ва тарқалишининг олдини олиш, фуқаролар хавфсизлиги, саломатлигини таъминлашдир.

"Эрта тонгдан бошланган махсус ўқувда юрт ҳимоячилари 10 дан ортиқ махсус техникалар, керакли усукуналар билан Тошкентдаги жамоат жойларида дезинфекция ишларини амалга оширди. Таъкидлаш керакки, гепохлорид натрий, Жавил-Д каби дори воситалар аралашмасидан тайёрланган суюқлик барча зарарли вирусларни йўқ қилади. Шу боис юрт ҳимоячилари ушбу аралашмадан кенг фойдаланмоқда", - дейилади хабарда.

Амалий тактик ўқув машғулотида ҳарбийлар Юнусобод, Эски Жўва, Олой деҳқон бозорларидаги серқатнов кўчалар, ерости ўтиш жойлари ҳамда чиқиндихоналарда тўлиқ дезинфекция ишларини амалга оширди. Мудофаа вазирлиги ҳарбий хизматчилари иштирокида бошланган тактик ўқув машғулотлари мамлакат бўйлаб давом этмоқда.




Мавзуга оид
18:37 / 21.09.2025
COVID-19 пандемияси бошланишини ёритган хитойлик журналист 4 йилга қамалди
15:47 / 06.08.2025
АҚШ Соғлиқни сақлаш вазирлиги мРНК-вакциналари учун маблағни қайтариб олди
21:02 / 24.07.2025
Олимлар COVID-19 пандемияси одамларнинг миясини қаритганини аниқлади
17:18 / 05.07.2025