Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Uber компанияси Volvo’дан 24 мингта йўлтанламас сотиб олади
Фото: EPA-EFE/WILL OLIVER
Онлайн такси буюртириш хизматларини тақдим қилувчи Uber компанияси ўзининг ҳайдовчисиз автомобиллар паркини яратиш учун Швециянинг Volvo компаниясидан 24 мингта автомобиль сотиб олмоқда.
Компания маълумотларига кўра, харид қилинаётган Volvo XC90 йўлтанламаслари Uber’га 2019 йилдан 2021 йилгача оралиқда етказиб берилади. Машинанинг нархи 47 минг долларни ташкил қилади.
Таъкидланишича, Uber ушбу йўлтанламасларга ҳайдовчисиз бошқарув учун керак бўлган махсус датчиклар, камералар ва дастурий таъминот ўрнатади.
Синовлар вақтида бундай машиналар рули олдида ҳайдовчи ўтиради. У техника ишламай қолганда бошқарувни ўзига олади. Uber, шунингдек, АҚШнинг бир қатор шаҳарларида Volvo ва Ford’нинг ўзи бошқарилувчи машиналарини синовдан ўтказмоқда.
Uber мобил телефондаги дастур орқали хусусий автомобиллар ҳайдовчиларининг хизматларидан фойдаланишга имкон берувчи онлайн-сервис бўлиб, бош қароргоҳи Сан-Францискода жойлашган. Компанияга 2009 йилда асос солинган. Ҳозирда компания дунёнинг 500 дан кўпроқ шаҳарларида фаолият юритади.
Мавзуга оид
11:04 / 04.12.2024
Uber Ҳиндистонда сув таксиси хизматини ишга туширди
20:14 / 28.11.2024
Uber обуна режаси туфайли Америка регулятори томонидан текширилади
20:52 / 05.09.2024
Volvo 2030 йилга бориб фақат электромобиллар сотиш режасидан воз кечмоқда
20:27 / 26.08.2024