Жамият | 07:19 / 04.10.2022
12204
2 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонда кўчада ва жамоат жойида зўравонлик ва тазйиққа учраган аёллар сони айтилди

Тазйиқ ва зўравонликдан жабр кўрган 32 783 нафар хотин-қизларга ҳимоя ордерлари берилди.

Фото: Depositphotos

АОКАда Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси раиси биринчи ўринбосари Озода Парпибоева, ИИВ ҲПХ  бошлиғи ўринбосари Умида Абдуллаева, Бош прокуратура бўлим бошлиғи Ўктам Ўтаев, Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазирлиги бошқарма бошлиғи Исломиддин Холиқов иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтди.

Унда қайд этилишича, ушбу тазйиқ ва зўравонлик ҳолатларининг 27 мингдан ортиғи — оилада, 3 мингдан ортиғи — кўчада, 1 мингдан ортиғи — жамоат жойида, 81 таси — таълим муассасасида, 429 таси — иш жойида содир этилган.

Жисмоний зўравонлик — 9155 та, жинсий зўравонлик — 68 та, иқтисодий зўравонлик — 340 та, руҳий зўравонлик — 18 мингдан ортиқ, тазйиқ — 6 мингдан ортиқ.

Фарғонада — 2520 нафар, Хоразмда — 1501 нафар; Андижон, Самарқанд, Қашқадарё, Навоийда эса тазйиқ ва зўравонлик ҳолати камайгани аниқланди.

Ҳимоя ордери бериш натижасида 16 мингдан ортиқ оила яраштирилган, 14 мингдан ортиқ низо бартараф этилган, расмийлаштирилган 2862 та ҳимоя ордери натижасида маъмурий / жиноий жавобгарлик белгиланиб, хотин-қизларнинг бузилган ҳуқуқлари тикланган.

Хотин-қизларга нисбатан зўравонлик ҳолатларининг олдини олиш ҳамда ижтимоий реабилитация ишларини мувофиқлаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси 6 та қарори, 4 та қонун лойиҳасига асослантирилган таклифлар киритилган. 8 та вазирлик ва идоралар билан оилаларни мустаҳкамлаш ва хотин-қизларни қўллаб-қувватлашга қаратилган чора-тадбирларни ташкил этиш бўйича 2022 йил июль-декабрь ойларига мўлжалланган ҳамкорлик дастурига оид қўшма қарор қабул қилинган ва ижроси назоратга олинган.

9 та вазирлик ва идоралар билан биргаликда хорижий давлатларга узоқ муддатга чиқиб кетган шахслар, вояга етмаганлар орасида салбий ҳолатлар барвақт олдини олиш, профилактик ҳисобда турган хотин-қизлар билан манзилли ишлаш бўйича ҳамкорликдаги чора-тадбирлар дастури ишлаб чиқилиб, ижрога йўналтирилган.

Тайёрлаган:  Отабек Матназаров

Мавзуга оид