Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
АҚШ Сенати Украина ва Исроилга ёрдам бериш лойиҳасини блоклади
Украина ва Исроилга ёрдам кўрсатиш тўғрисидаги қонун лойиҳаси АҚШ Конгресси юқори палатасида етарлича овоз олмади.
Фото: Kun.uz
Украина ва Исроилга кўп миллиард долларлик ёрдам ажратиш тўғрисидаги қонун лойиҳаси АҚШ Конгресси Сенатида процессуал овоз беришдан ўтолмади. Ушбу ҳужжатни кейинги кўриб чиқиш учун сенаторларнинг камида 60 нафар овози зарур эди. Бироқ 6 декабр, чоршанба куни уни қўллаб-қувватлаган ҳолда атиги 49 нафар қонун чиқарувчи овоз берди, яна 51 нафари қарши чиқди, республикачиларнинг барчаси лойиҳани қўллаб-қувватлашдан бош тортди. Конгресснинг иккала палатасидаги республикачилар қўллаб-қувватлаш шарти сифатида иммиграция қонунларини қатъийлаштиришни талаб қилди.
Сенатда овоз беришдан олдин АҚШ президенти Жо Байден нутқ сўзлаб, Конгрессни қонун лойиҳасини қабул қилишга чақирди. У ҳаракатсизлик фақат Украинага қарши бошлаган урушда Россияга фойда келтириши ҳақида огоҳлантирди.
Украинага ёрдам бериш учун пул деярли тугади
Октябр ойида Байден Конгрессдан тахминан 106 миллиард долларлик қўшимча молиялаштириш пакетини тасдиқлашни сўради, шундан 61 миллиард доллари Украинага ёрдам беришга, 14 миллиард доллари эса Исроил мудофаасини мустаҳкамлашга мўлжалланган эди.
Аксарияти республикачилар бўлган Вакиллар палатаси ёрдамни фақат Исроил учун ажратишга овоз берди, бироқ демократлар назоратидаги Сенат ташаббусга тўсқинлик қилди. Байден, агар Конгресс бундай ҳужжатни маъқуллаган тақдирда, Украинасиз фақат Исроилга ёрдам ажратиш тўғрисидаги қонун лойиҳасини имзоламаслигини айтди.
Агар АҚШ Конгресси Киевга ёрдам учун қўшимча маблағ ажратишни маъқулламаса, Вашингтоннинг жорий йил охиригача Украинага қурол-яроғ ва жиҳозлар сотиб олиш учун ресурслари тугайди, деди Оқ уй бошқарув ва бюджет бўлими директори Шаланда Янг Вакиллар палатаси спикери Майк Жонсонга. Унинг сўзларига кўра, Америка қурол-яроғи ва жиҳозларини етказиб беришни тўхтатиш «нафақат Украина эришган муваффақиятларни хавф остига қўяди, балки Россия ҳарбийларининг ғалабаси эҳтимолини оширади».
Мавзуга оид
22:54 / 24.12.2025
Россия Украина бўйича 20 банддан иборат тинчлик режасини рад этди
15:25 / 24.12.2025
1 январдан АҚШ фуқаролари Ўзбекистонга 30 кунга визасиз кириши мумкин бўлади
09:40 / 24.12.2025
АҚШ иқтисодиёти 4,3 фоизга ўсиб, прогнозлардан ошди
21:50 / 23.12.2025