Ўзбекистон | 20:34 / 25.04.2017
12097
1 дақиқада ўқилади

Хоразм Маъмун академияси учун янги тузилма тасдиқланди

Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 14 апрелдаги 211-сонли «Хоразм Маъмун академиясининг фаолиятини янада ривожлантириш ва такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Қарори қабул қилинди.

Қарор билан Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг минтақавий бўлими - Хоразм Маъмун академиясига қўшимча вазифалар юклатилди.

Шунингдек Хоразм Маъмун академиясининг тузилмаси, унинг фаолиятини янада ривожлантириш ва такомиллаштириш бўйича чора-тадбирлар тасдиқланди.

Бундан ташқари, Хоразм вилоятида илм-фан билан боғлиқ барча ишларни замон талаблари даражасида мувофиқлаштириш мақсадида Хоразм Маъмун академияси ҳузурида Илмий-мувофиқлаштирувчи кенгаш ташкил этиш тўғрисидаги таклиф маъқулланди.

Қарордан келиб чиқиб, тегишли давлат органларига топшириқлар берилди.

Тайёрлаган:  Лола Раҳманбаева

Мавзуга оид