Ўзбекистон | 11:11 / 25.07.2025
2569
2 дақиқада ўқилади

КҲАЙнинг Бешқайрағоч—Беруний қисми вақтинча ёпилади

Тошкент шаҳридаги Кичик ҳалқа автомобиль йўлининг Бешқайрағоч ва Беруний кўчалари кесишмалари ўртасидаги бир томонлама йўналиш қисми яна ёпилади. 

Тошкент шаҳри Шайхонтоҳур туманида қурилиш-монтаж ишлари олиб борилиши сабабли Кичик ҳалқа автомобиль йўлининг бир қисми барча транспорт воситалари ҳаракати учун ёпилади

Бешқайрағоч кўчаси кесишмасидан Беруний кўчаси кесишмасигача бўлган бир томонлама йўналиш қисмида 25 июл соат 15:00 дан 28 июл соат 06:00 гача транспортлар ҳаракати чекланади. 

Шу муносабат билан айрим автобус йўналишлари муқобил кўчалар орқали вақтинча ўзгартирилган тартибда ҳаракатланади:

34-сонли автобус Чилонзор метро бекати - Шифокорлар шаҳарчаси йўналишида Кўкча дарвоза - Нурафшон - Беруний кўчалари орқали ҳаракатланади.

64-сонли автобус Бирлик мавзеси - Пахтакор метро бекати йўналишида Кўкча дарвоза - Нурафшон кўчалари орқали ҳаракатланади.

87-сонли автобус Чилонзор 30-даҳа - Қора Қамиш 2/4 мавзеси йўналишида Кўкча дарвоза - Нурафшон - Беруний кўчалари орқали ҳаракатланади.

116-сонли автобус Чилонзор буюм бозори - Шифокорлар шаҳарчаси йўналишида Кўкча дарвоза - Нурафшон - Беруний кўчалари орқали ҳаракатланади.

131-сонли автобус Дўстлик-2 мавзеси - Олимпия меҳмонхонаси йўналишида Кўкча дарвоза - Нурафшон - Беруний кўчалари орқали ҳаракатланади.

147-сонли автобус Чинни бозори - Чорсу савдо маркази йўналишида Кўкча дарвоза - Нурафшон - Беруний кўчалари орқали ҳаракатланади.

Автобусларнинг қайтиш йўналишлари ўзгаришсиз қолди.

Тайёрлаган:  Отабек Матназаров

Мавзуга оид