Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
BMW икки хил узатмалар қутиси даври тугаётганини маълум қилди
Германиянинг дунёга машҳур BMW компаниясининг савдо ва маркетинг бўлими вице-президенти Питер Квинтусга кўра, яқин орада механик ва автоматлаштирилган узатмалар қутиси деб ажратишдан маъно қолмайди. Унинг Drive нашрига берган интервьюсида айтишича, бир неча йилдан сўнг, автомобиль ишлаб чиқарувчилар фақат АУҚдан фойдаланади.
Квинтус бу борадаги тахминларини бугунги кунда пайдо бўлаётган илғор АУҚлар билан изоҳлади. Ҳозирда, классик автомат узатмалар қутиси 9та ва ҳатто 10тагача узатмага эга.
«Қачонлардир, DCT (иккита улагичли узатмалар қутиси)нинг иккита устунлик жиҳати бор эди: улар енгил ҳамда узатмаларни ўзгартириш тезлиги юқорироқ эди. Ҳозирда, узатмаларни ўзгартиришдаги тезлик устунлиги йўқолди, чунки “автоматлар” ақллироқ ва яхшироқ бўлиб бормоқда» — деган Квинтус.
Топ-менежер, шунингдек, янги авлод M3 ва M4 моделлари механик узатмалар қутиси билан ишлаб чиқарилишига ишончи комил эмаслигини билдирди.
Мавзуга оид
07:58 / 07.03.2026
BMW уриб кетган ЙПХ ходими иши: авария тасвирлари пайдо бўлди
13:14 / 05.03.2026
“Бу – қонунчиликни қайта кўриб чиқиш учун жиддий сигнал” – BМW ЙПХ ходимини уриб кетиши воқеаси ҳақида суҳбат
08:49 / 28.02.2026
BMW ёнғин хавфи сабаб 330 мингта автомобилни қайтариб оляпти
08:26 / 27.02.2026